Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet146/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Аудитнинг мақсади - қонун томондан белгиланган аниқ вазифаларини бажариш, аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш, мижоз ва аудитор ўртасидаги шартномавий мажбуриятларни бажаришдир.
Аудиторлик фаолиятининг асосий мақсади- бу иқтисодий субъектларни бухгалтерия ҳисоботларининг ҳақикийлигини аниқлаш ва улар томонидан амалга оширилган молиявий, хўжалик операцияларини меъёрий ҳужжатларга тўғри келишини текширишдир.
Аудит молиявий ҳисоботларнинг тўғри тузилганлигини текширишда:

  • ҳисоботларнинг аниқлигини таъкидлаш ёки уларнинг ноаниқлиги тўғрисида маслаҳат бериш;

  • бухгалтерия ҳисобида қарзлар, даромадлар ва корхона молиявий натижаларини текширилаётган даврда тўлиқ, аниқ ва ҳақикий кўрсатилганлигини текшириш;

  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузишни тартибга солувчи қоидаларга, меъёрий ҳужжатларга ҳамда қонунчиликка амал қилинганлигини, шунингдек активлар, мажбуриятлар ва ўз капиталини баҳолаш усулларига риоя этилганлигини назорат қилиш;

  • ўз асосий ва айланма маблағларини, молиявий захираларини ҳамда қарз манблағларидан яхшироқ фойдаланиш бўйича таклифлар беришдан иборат.

Аудиторнинг вазифалари - балансни, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг тўғри тузилганлиги ҳамда тушунтириш хатларида маълумотлар аниқлигини аудиторлик текшируви орқали ёритишдан иборатдир.
Бунда қуйидагиларга эътибор қаратилиши лозим:

  • ҳисоботда ҳамма активлар ва пассивлар кўрсатилганлиги;

  • ҳисоботда барча ҳужжатлардан фойдаланилганлиги;

  • ҳақиқатдаги мулкни баҳолаш усули корхона бухгалтерия ҳисоби сиёсатида белгиланган усулидан қанчалик фарқ қилиши.

Аудитор молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда солиққа тортилган фойда тўғри ҳисобланганлигини текширади.
Аудитор асосий мақсадга эришиш ва хулоса бериш учун қуйидаги саволлар бўйича ўз фикрини шакллантириш керак:

  • ҳисоботнинг умумий мос келиши - яъни ҳисобот умуман унинг олдига қўйилган талабларга жавоб бериши, ҳамда бир-бирига тўғри келмайдиган ахборотдан ҳолис бўлиши. (товар моддий захираларнинг суммаси мос келади, ҳамда корхонанинг реал талабига тўғри келади);

  • асосланганлик-яъни кўрсатилган суммаларни ҳисоботга киритиш учун асос борлиги; (ҳамма товар моддий захиралар ҳисоботда кўрсатилган ва улар баланс тузилган кунда мавжуд бўлиши);

  • якунланганлик-яъни ҳисоботга ҳамма суммалар киритилганлиги, шунингдек барча активлар ва пассивлар корхонага тегишлилиги (барча мавжуд товар моддий захиралар саналган ва балансга киритилган бўлиши). Бу товар моддий захиралар корхона мулкидир;

  • баҳолаш - яъни барча маблағлар тўғри баҳоланган ва хатосиз ҳисобланганлиги (бух.ҳисобидаги товар моддий захиралар сони ҳақиқатда мавжуд сони билан мос келади; товар моддий захираларнинг баҳоси учун ишлатилган нархлар тўғри; кўрсатилган нархлар ишлатилган давр ҳақиқатга тўғри келиши).

  • туркумлаш - яъни суммани шу ҳисоб варақда кўрсатиш учун асос борлиги (товар моддий захиралар, материаллар, тугалланилган ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотлар сифатида тўғри туркумланганлиги).

  • ажратиш- яъни операциялар амалга оширилган даврда кўрсатилганлиги (сотилган ва сотиб олинган товар моддий захиралар суммаси 2 давр орасида ажратилганлиги);

  • саранжомлик- яъни аналитик ҳисоб-китобларида ва журналларида келтирилган маълумотларнинг аниқлиги, улар тўғри қўшилганлиги ва бош китобдаги маълумотларга мос келиши (товар моддий захиралари умумий қиймати китобларда келтирилган аналитик ҳисоб маълумотлари).

  • очиб бериш- яъни молиявий ҳисоботга ҳамма категориялар киритилган ҳамда улар ҳисоботда тўғри кўрсатилганлиги (товар моддий захираларни асосий категориялари ва уларнинг баҳоси ҳисоботда тўғри кўрсатилганлиги).

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling