Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet148/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Фаолият тури

Ички аудит - бажарувчилик фаолияти;
Ташқи аудит - тадбиркорлик фаолияти.

  • Ишни ташкил этиш;

Ички аудит - бошқарувнинг аниқ вазифаларини бажариш;
Ташқи аудит - аудиторлик текшируви меъёри ва қоидалари асосида аудитор томони-дан мустақил аниқланади

  • Ўзаро муносабатлар.

Ички аудит - корхона бошқарувига буйсуниш ва унга қараш;
Ташқи аудит - тенг ҳуқуқли ҳамкорлик, мустақиллик.

  • Субъектлар

Ички аудит - корхона штатидаги бошқарувга буйсинувчи ходимлар;
Ташқи аудит - бу турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бор мустақил экспертлар.

  • Малакаси

Ички аудит - корхона бошқаруви фикрича белгиланади;
Ташқи аудит - давлат томонидан белгиланади

  • ҳақ тўлаш

Ички аудит - штат жадвали бўйича иш ҳақи белгиланади;
Ташқи аудит - кўрсатилган хизматлар учун ҳақ шартномада кўрсатилади

  • Жавобгарлик

Ички аудит - бошқарув олдида;
Ташқи аудит - мижоз олдида ва қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар томонидан аниқланган учинчи шахслар олдида.

  • Усуллари

Ички аудит - ахборотнинг тўғрилигини баҳолаш;
Ташқи аудит - ахборотнинг тўғрилигини баҳолаш

  • Ҳисобот

Ички аудит - бошқарув олдида;
Ташқи аудит - аудиторлик хулосасини якуний қисми нашр қилиш мумкин, аналитик қисми мижозга берилади.
Аудитнинг ривожланиши нуктаи назаридан у 3 турга бўлинади:

  1. Тасдиқловчи аудит;

  2. Тизимий-йўналтирилган аудит;

  3. таваккалчиллиги асосланган аудит.

Йўналиш нуқтаи назаридан аудит қуйидагиларга бўлинади:

  1. Умумий аудит (ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва мулк туридан қатъий назар корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва муассасалар);

  2. Банк аудити;

  3. Суғурта ташкилотлар аудити;

  4. Биржа аудити;

  5. Бюджетдан ташқари фондлар аудити;

  6. Инвестицион аудити.

Назорат - бошқарувнинг муҳим функцияси бўлиб, у жамиятнинг иқтисодий ҳаётида объектив ҳодисадир. Молиявий маблағларни бошқариш соҳасининг назорати -тартибга солиш тизимининг ажралмас қисмидир.
Назорат фаолиятининг ҳарактерига ва субъектига кўра, молиявий назорат - давлат, бошқарма ва бошқармадан ташқари назоратга; назорат объектига кўра, ички ва ташки назоратга; амалга оширишни ташкил қилинишига кўра, тафтиш ва аудитга бўлинади.
Назорат фаолиятини амалга оширишда ҳужжатли назоратни махсус усулларидан, эксперт, баҳолаш, таҳлил усулларидан фойдаланилади.
Аудит ва тафтиш иқтисодий субъектларнинг молиявий-ҳуқуқий фаолияти устидан назоратни амалга оширишни ташкил қилиш усули бўлиб, улар ўртасида умумийлик жуда кўп бўлишига қарамасдан, принципиал фарқлар ҳам мавжуд.
Текшириш якунлари маълумотнома билан расмийлаштирилади, маълумотномада хўжаликнинг номи, текширилган объект, аниқланган захира, уларнинг сабаблари, камчиликларнинг тузатиш юзасидан таклифлар кўрсатилади. Тафтиш далолатномалари текшириш ўтказилган объектнинг ҳажмига қараб, умумий ва оралиқ далолатномаларга бўлинади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling