1. Аудит фани нимани ўрганади?
2. Аудитор ким ва у қандай вазифаларни бажаради?
3. Аудиторлик фирмалари фаолиятини изоҳлаб беринг
4. Аудиторлик фаолиятнинг асосий мақсади нимадан иборат?
3-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда аудит турлари ва аудит ишларини режалаштириш тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш
Идентив ўқув мақсадлари:
3.1. Аудит турлари моҳиятини айтиб бера олади.
3.2. Аудит ишларини режалаштириш принципларини изоҳлаб бера олади.
3-савол баёни. Аудит турлари. Аудит ва тафтиш ишларини режалаштиришни ташкил қилиш.
Аудит икки турга бўлинади:
Аудитнинг қуйидаги шакллари мавжуд:
операцион аудит-барча хўжалик операциялар ва жараёнлари тўлиқ ўрганилиб, уларнинг иш самарадорлигига ва унумдорлигига бўлган таъсирини ўрганади;
молиявий ҳисоботлар аудитида- бундай текширувлар молия ва бухгалтерия ходимлари томонидан ўтказилиб, асосан корхонанинг тўлов кобилияти, молиявий натижаларнинг, ҳисоботларнинг канчалик даражада тўғри акс эттирилишини ўрганади.
Ички аудит ҳам ўз ўрнида икки турга:
бошқарув аудити; ишлаб чиқариш аудитига бўлинади.
Ички ва ташки аудитнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагича;
Ички аудит - корхонани бошқариш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда бошқарув томонидан белгиланади;
Ташқи аудит - мустақил томондан, яъни корхона ва аудиторлик фирмаси ўртасидаги шартномада аниқланади.
Ички аудит - бошқарувнинг алоҳида фаолият вазифаси ҳақидаги, корхона ахборот тизимини яратиш ва текшириш;
Ташқи аудит - корхона ҳисоб ва ҳисобот тизими
Ички аудит - корхона бошқаруви томонидан аниқланди;
Ташқи аудит - аудит бўйича қонунчилик томонидан аниқланди.
Ички аудит - мустақил танланади (ёки ички аудит андозалари томонидан аниқланади);
Ташқи аудит - аудиторлик андозалари томонидан аниқланади
Do'stlaringiz bilan baham: |