Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet155/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Назорат саволлари:
1. Асосий воситалар кирими бўйича қандай ҳужжатлар тўлдирилади?
2. Асосий воситаларни қабул қилиш манбаларини айтиб беринг.
3. Асосий воситалар ҳисобдан чиқарилганда қандай бухгалтерия проводкалари тузилади?
4. Тугатиш далолатномаси қачон тузилади?
3-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби аудити тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
3.1. Асосий воситаларнинг эскириш ҳисоби тўғрисида маълумот бера олади.
3.2. Асосий воситалар ҳисоби аудитини изоҳлаб бера олади.
3-савол баёни. Асосий воситаларнинг эскириши ва амортизацияси ҳисобининг аудити. Корхонанинг асосий воситалари фойдаланиш натижасида аста-секин эскириб боради. Бу эскиришнинг қиймати ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига ўтказиб борилади. Текшириш жараёнида амортизация ҳисобланган барча асосий воситалар қиймати ҳисобга олинади, эскириш меъёрлари тўғри танланиши текширилади.
Амортизация ажратмалари тўғри ва ўз вақтида ўтказилишини аудит қилишда ҳисобот йил давомида корхонада қабул қилинган ҳисобга олиш сиёсатига риоя қилиши, тўлиқ тиклашга амортизация ажратмалари қайси (ҳар ойда дастлабки қийматнинг амортизация ажратмалари белгиланган меъёрининг 1/12 қисми миқдорида ўтказилганли ёки асосий воситаларни жадал амортизация қилиш) усулларни қўлланилганлигини аниқлайди.
Амортизация ажратмалари аудитини йил бошида тузиладиган асосий ҳисоб-китобнинг тўғрилигини текширишдан бошлаш зарур. Асосий воситалар объектларини амортизация ажратмалари ҳисоб-китоби қайдномалар (ведомостлар)га киритилишининг тўғрилиги инвентарь дафтарлар бўйича текширилади. Белгиланган меъёрлар тўғри қўлланилганлигини текшириш учун ҳисоб-китоб учун ойлик меъёрларни йиллик меъёрларга айлантирилади. Сўнгра тафтиш қилинаётган даврдаги асосий воситалар ҳаракати ва ишлаб чиқариш асосий воситалари хизматининг меъёрий муддатлари тугаши муносабати билан амортизация ажратмаларини тўхтатиш билан боғлиқ операциялар амалга оширилган ойлар текширилади.
Маҳсулот (иш ва хизмат) таннархини тўғри ҳисоблаб чиқиш аниқлиги ва корхонанинг молиявий натижалари амортизация суммалари тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тақсимланишига боғлиқ. Шу сабабли амортизация нотўғри равишда ишлаб чиқариш чиқимлари ҳисобига ўтказилганлиги ва айбдор шахсларни аниқлаш ҳамда буларни бартараф этиш бўйича маслаҳатлар бериш керак.
Аудитор асосий воситаларнинг техник ҳолати қониқарсиз эканлигининг сабалари ва айбдорларини, эскирганлиги сабаби фойдаланишга яроқсиз бўлган объектлар нима учун ўз вақтида ҳисобдан чиқарилмаганлигини, кераксиз ва ортиқча объектларни бериш ва сотишнинг қандай тадбирлари кўрилганлигини, объектнинг техник ҳолати қониқарсиз аҳволда бўлгани туфайли кўрилган моддий зарар миқдорини аниқлайди.
Асосий воситалар объектлари ва гуруҳларининг техник ҳолатини текшириш асосий воситаларнинг эскириш даражаси, ишдан чиқишини ва янгиланишини тавсифловчи кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқиш билан тугалланади. Эскириш даражаси текширилганда давр бошида ва охирида дастлабки қийматни текшириш санасида 100%га кўпайтирилишдан иборат эскириш суммаси нисбати сифатида аниқланади.
Ишдан чиқиш коэффиценти ишга туширилган асосий воситалар суммасининг йил охиридаги дастлабки баҳосига нисбати сифатида аниқланади.
Асосий воситалар ўз қийматларининг тўла тугатилишигача ҳақиқий хизмат қилиш муддати давомида, жумладан, бўш туриши, таъмирлашда бўлиши вақтида ҳам амортизация ажратилиб борилиши текширади.
1998 йил 1 январдан асосий воситаларга белгиланган йиллик эскириш меъёрлари беш гуруҳга ажратилиб, улар 20, 15, 10, 8, 5% миқдорида жорий этилган.
Корхонага кирим қилинган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш кирим қилинган санадан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб эскириш ҳисоблана бошланади.
Ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларга ҳам эскириш келгуси ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисобланмайди.
Амортизация ҳисоблашнинг энг кўп қўлланиладиган усули- тўғри чизиқли усулдир.
Амортизацияни ҳисоблаш бўйича бухгалтерия ҳисоби счётларидаги ёзувлар учун асос бўлиб, 13-журнал-ордер (амортизация ҳисоблашнинг ҳисоб-жадваллари, қайдномалари ва машинограммалар) ҳисобланади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling