Назорат саволлари:
Асосий воситаларни ҳисобга олиш тартибини айтиб беринг.
Асосий воситаларни кирим қилиш манбаларини изоҳлаб беринг.
3. Асосий воситаларни пудрат усулда қуриш ҳисоби аудити қандай юритилади?
4. Асосий воситаларни ремонтдан қабул қилиш тартибини айтинг.
5. Асосий воситаларни амортизациясини ҳисоблаш усулларини изоҳланг.
Мавзу бўйича асосий хулосалар:
Асосий воситалар ҳисоби аудити- асосий воситаларнинг кирим қилиниши ва чиқиб кетиши ҳисоби бухгалтерия маълумотларида тўғри акс эттиришни, уларнинг самарали ишлатилишини, фойдаланиш муддати бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаб, ишлаб чиқариш харажатлари таркибига қўшиб бориш шароитларининг аниқлигини текширишдир.
Мавзу бўйича адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги +онуни. «Адолат», 1994, 42-49 бетлар.
2. Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги +онуни. «Халқ сўзи», 1996, 12 сентябр.
3. Тулаходжаева М. Аудит финансового состояния предприятия. –Т.: 1994.
4. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-БҲМС). –Т.: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси» нашриёт уйи, 2005. –256 б.
5.Санаев Н., Нарзиев Р. Аудит. –Т.: «Шарқ», 2001. 183-194 бетлар.
6. Маматов З. Аудит: Муаммолар ва ривожлантириш истиқболлари. –Т.: Молия институти, 2004.
21-Мавзу: Касса ва касса жараёнлари аудити
Ажратилган соат - 2 соат
Асосий саволлар:
1. Пул маблағлари аудитининг асосий вазифалари ва манбалари
2. Пул маблағлари сарфлари ва уларнинг мақсадли ишлатилиши аудити
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Нақд пул. Пул маблағлари. Чек. Кўчирма. Пул ҳужжатлари. +имматли қоғозлар. Касса китоби. Касса чиқим ордери. Касса кирим ордери.
Мавзуга оид муаммолар:
1. Пул маблағлари, унинг ҳаракати ва улардан фойдаланиш операциялари аудити назорат-тафтиш ишларининг маъсулияти ва мураккаб соҳаларидан биридир. Бунга сиз қандай қарайсиз? Ўз фикрингизни билдиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |