Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Кирим ва чиқим касса ҳужжатлари аудити


Download 2.22 Mb.
bet161/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Кирим ва чиқим касса ҳужжатлари аудити. Накд пул олиш ва бериш операцияларига оид ўтказилган ҳужжатлар расмийлаштирилишини назорат қилиш касса операциялари ўтказилишини текшириш вазифаларидан биридир.
Текширишда барча касса кирим ва чиқим ордерлари ва бошқа ҳужжатлар сиёҳ билан аниқ, тушунарли, бўялмасдан тўлдирилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Кирим ва чиқим касса ҳужжатларининг рақамлари ва маълумотларини КО-3 сон шакл бўйича кирими ва чиқим касса ҳужжатлари билан муқобил текшириш усулида солиштириш зарур.
КО-3 сон шакл бухгалтерияда албатта юритилиши керак. Бундай текшириш бухгалтерия томонидан ёзилган кирим ва чиқим касса ҳужжатларининг кассир томонидан алмаштириб қўйилиши ҳолларини аниқлаш учун зарур. Бундан ташқари, аудитор сўм якунли барча касса ҳужжатларини саноқ билан текшириши амалга оширилади.
Чунончи касса ҳисоботларида қолдиқларнинг қайд этилиши ва ишга туширилиши ва охирида уларнинг қолдиқлари кўчириб қўйилиши тўғрилиги текширилади. Кўп учрайдиган қонунбузарлик ва суиистеъмоллар сохта ҳужжатларни расмийлаштириш, тушган пулларни кирими қилмаслик, бир ҳужжатнинг ўзини кассадан қайта -қайта ҳисобдан чиқариш, касса кирими ва чиқими бўйича оборотлар якунини, тўлов қайдномалари якунларини нотўғри ҳисоблаш, касса дафтари бўйича қолдиқларни нотўғри чиқариш, ишончсиз бухгалтерия ёзувларини қайд этиш ва касса операциялари акс эттирилган бухгалтерия регистрларига тузатишлар киритиш билан боғлиқдир.
Аудитор корхона кассасига кирим қилинган пул маблағларнинг тўлиқлигини аниқлаш мақсадида бутун текширилаётган даврда касса ҳисоботи бўйича ҳисоб варақаси камайтирилганлиги ҳисобига банкдан олинган кўчирма билан таққослайди. Бунда текшириш учун чек дафтарчалари варақлари ҳам жалб қилинади. Текшириш натижалари қуйидаги кўринишда расмийлаштирилади: Чек дафтари: (чек рақами, сана, сумма). Банк кўчирмаси: (сана, сумма). Касса ҳисоботи бўйича: (сана, касса кирим ордери рақами, суммаси). Фарқлари; (кунларда, сумма).
Банкдан олинган пуллар кирим қилиниши тўлиқлиги текширилиши билан бир вақтда банкка топширилган нақд пуллар касса бўйича тўғри акс эттирилганлиги текширилади.
Пулни қабул қилишда патта (квитанция) беради, унинг асосида кассадан чиқим касса ордери ёзилади. Ушбу ўринда пул банкка ўз вақтида топширилмаслиги ҳам, кассир томонидан банк патталари, банк кўчирмалари ва ҳисоб рақами бўйича банк операциялари шифри сохталаштирилиши йўли билан касса бўйича пулнинг ҳисобдан чиқарилиши пулнинг амалда топширилганидан кўра, ортиқча кўрсатилиши ҳам мумкин.
Тушум суммасининг моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботлари бўйича сотилган моддий бойликлар учун тушумнинг тўлиқлигини ҳам текшириш зарур.
Чиқим касса ҳужжатларини оддий тартибга қараб ҳам, чиқимларнинг иқтисодий бир хилдаги турлари:

  • ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи тўлаш;

  • мукофот тўлаш;

  • ижтимоий суғурта бўйича тўловлар;

  • хизмат сафарлари харажатлари;

  • хўжалик сарфларига пул бериш ва бошқалар бўйича ҳам текширишлар ўтказилиши зарур.

Бу турдаги харажатларнинг ҳар бирини текширишда суиистеъмоллар, ғайриқонуний ва мақсадга номувофиқ харажатлар аниқланиши мумкин. Масалан: бажарилмаган ишлар бўйича якунларни сохталаштириш, тўлов ҳужжатларидан 2-чи марта фойдаланиш ва бошқалар.
"Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб китоблар" счёти бўйича кредит қолдиқлари билан тўланмаган тўлов қайдномалари бўйича текширилаётган ойнинг 1-кунига сумма қолдиғи ўртасидаги фарқ суиистеъмол қилиш белгиси ҳисобланади.
Аудитор тўлов қайдномаларида пул тўлаш тўғрисида рухсат ва тўлов муддати кўрсатилган ёзув бўлган такдирда пул тўланишини, корхона бухгалтерияси ҳар ойда кассада қайта рўйхат қилинганлиги, ёқилги-мойлаш материаллари ва овқатланишга бериладиган талонлар ҳамда қаътий ҳисобдаги бланкалар ҳисобини кўриб чиқиши керак.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling