Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид муаммолар: 1.
- 1-савол бўйича дарс мақсади
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Ҳисоб-китоб рақами. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар. Валюта счёти. Махсус счётлар. Ҳисоб рақамидан кўчирмалар. Кассир ҳисоботлари.
Мавзуга оид муаммолар: 1. Бирон-бир жойда иш ҳақи тўлаш ва бошқа аниқ мақсадли харажатлар учун ваколатли шахсларнинг баъзи корхоналарда очиладиган жорий ҳисоб варақлари операциялари синчиковлик билан ўрганилиб чиқилиши керак. Бунга сиз қандай муносабат билдирасиз? 1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда банк операциялари асосий мақсади ва манбалари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш. Идентив ўқув мақсадлари: 1.1. Банк операцияларининг асосий мақсадини айтиб бера олади. 1.2. Банк операциялари аудитининг манбаларини изоҳлаб бера олади. 1-савол баёни. Банк операциялари аудитининг асосий мақсади ва манбалари. Ишлаб чиқариш корхоналари ўзларининг бўш пул маблағларини банкларда сақлайди. Аудитор корхонанинг бу банкдаги пул маблағларини текширишдан олдин текширилаётган корхона қайси банкда қандай ҳисоб рақамини очганлигини аниқлаб олиши зарур. Натижада банк билан боғлиқ операцияларни текширишда қуйидаги асосий вазифаларни бажаради: пул маблағларини мақсадга мувофиқ ва самарали ишлатилишини назорат қилиши; банкдаги ҳисоб рақамини очишини тўғри ёки нотўғрилигини текшириш; нақд ва нақд пулсиз ҳисоб китоб операцияларининг қонунийлигини текшириш; молиявий барқарорлигини ўрганиш ва уни таҳлил қилиш ва бошқалар. Банкдаги ҳисоб-китоб счёти, валюта счёти, махсус счётлар ва йўлдаги пул ҳужжатларини текширишда қуйидаги ҳужжатлар манба сифатида хизмат қилади: банкдаги ҳисоб-китоб, валюта счётлари ва махсус счётлардан кўчирмалар, кассир ҳисоботлари; бош китоб ва қайдномалар, 2-журнал-ордер, 2-қайдномалар, чек корешоклари, тўлов-талабнома топшириқномалари, тўлов топшириқлари; 5100 ва 5200-счёт бўйича оборот қайдномалари, мемориал ордерлар: Марказий банк томонидан ишлаб чиқарилган кўрсатма ва низомлар, йўриқномалар белгиланган меъёрий ҳужжатлари ҳамда Молия Вазирлигининг кўрсатмалари ва бошқалар. Корхоналарнинг банкдаги счётлари бўйича операцияларини тафтиш ва назорат қилиш бу счётларни очиш учуш белгиланган қонун-қоидаларга асосан пул маблағларининг сақланиши ва бу счётлардаги пул маблағларидан мувофиқ равишда фойдаланишни текширишга қаратилади. Бу функцияларни бажариш, аввало корхона рахбари ва бош бухгалтерга тегишлидир. Банкдаги счётларни очиш ва пул маблағларидан фойдаланишни ташкил этиш, уларнинг вазифасидир. Шунинг учун бош бухгалтер хўжаликнинг тўлов ва молиявий интизоми устидан, пул маблағларининг хўжаликка кирим қилиниши, сақланиши ва уларнинг сарфланиши билан боғлиқ бўлган операциялар устидан назорат олиб бориши, бунда амал қиладиган қонун ва қоидаларнинг бузилишига йўл қўймаслиги керак. Банк операциялари тафтиши ҳар бир счёт бўйича алоҳида ўтказилади. Бунда ҳисоб-китоб счёти операцияларини текширишга алоҳида эътибор бериш лозим, чунки хўжаликнинг асосий фаолиятига тааллуқли бўлган барча ҳисоб-китоблар шу счёт орқали амалга оширилади. Биринчи навбатда счётдаги пул маблағларининг тафтиш ўтказилаётган ой бошигача бўлган қолдиғи банк счётидан кўчирма ва бухгалтерия ҳисоби регистрларидаги ёзувлар билан солиштирилиб текширилади. Агарда фарқ чиқса, бунинг сабаблари аниқланиб, хатолар тузатилади. Банк счётидан кўчирма ва илова ҳужжатларидаги суммаларни «Ҳисоб-китоб счёти»даги ёзувлар билан солиштириб, текшириб чиқиш лозим. Бу текширишда счётлар корреспонденцияларининг тўғрилигига алоҳида эътибор бериш керак. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling