Назорат саволлари:
1. Банклардан олинадиган кўчирмаларни текшириш моҳиятини айтиб беринг.
2. Банкдан олинган нақд пул маблағларининг мақсадли ишлатилишини текшириш тартибини тушунтиринг.
3. Сафар харажатлари бўйича ҳисобдор шахсларнинг ҳисоботларини текшириш қандай тартибда амалга оширилади?
4. Корхона кассасига тушган тушумларни банкка топшириш тартиби ва белгиланган муддатлар ҳамда касса лимитини аниқлаш тартибини тушунтиринг.
Мавзу бўйича асосий хулосалар:
Банк операциялари аудити- корхонанинг ички ва ташки операциялари бўйича нақд ва нақд пулсиз ҳисоб китоб тўловларининг банкларда очилган ҳисоб китоб ва бошқа ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилишининг қонунийлигини текширишдир.
Мавзуга оид адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги +онуни. «Адолат», 1994, 42-49 бетлар.
2. Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги +онуни. «Халқ сўзи», 1996, 12 сентябр.
3. Тулаходжаева М. Аудит финансового состояния предприятия. –Т.: 1994.
4. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-БҲМС). –Т.: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси» нашриёт уйи, 2005. –256 б.
5.Санаев Н., Нарзиев Р. Аудит. –Т.: «Шарқ», 2001. 154-158 бетлар.
6. Маматов З. Аудит: Муаммолар ва ривожлантириш истиқболлари. –Т.:Молия институти, 2004.
5. АМАЛИЙ МАШ/УЛОТЛАРНИ БАЖАРИШ ЮЗАСИДАН КЎРСАТМАЛАР
5.1.Бухгалтерия баланси Дарс мақсади: Бухгалтерия баланси ва хўжалик операциялари натижасида балансда юз берадиган ўзгаришлар тўғрисида тушунчалар ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
5.1.1. Бухгалтерия балансининг иқтисодий моҳиятини очиб бера олади.
5.1.2. Баланс моддалари ва бўлимларини изоҳлаб бера олади
5.1.3. Хўжалик жараёнлари натижасида балансда юз берадиган ўзгаришларни айтиб бера олади.
Керакли манбалар: Бухгалтерия баланси. Оборот ведомостлари. Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари (21-БҲМС).
Do'stlaringiz bilan baham: |