Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet165/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Назорат саволлари:
1. Банк операцияларини аудит қилиш вазифаларини айтиб беринг
2. Банк операцияларини аудитининг манбаларини айтинг
3. Банк кўчирмалари нима ва у қандай текширилади?
2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда ҳисоб-китоб рақами билан боғлиқ операциялар аудити тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш


Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Корхона ҳисоб-китоб рақамини очиш тартиби ва қоидаларини айтиб бера олади.
2.2.Ҳисоб-китоб рақами билан боғлиқ операциялар аудити моҳиятини изоҳлаб бера олади.
2-савол баёни. Ҳисоб китоб рақами (счёти) билан боғлиқ операциялар аудити. Аввалом бор корхонанинг банк муссасаларида қандай счётлар ва субсчётлар очилганлиги аниқланиши зарур.
Ҳисоб-китобларнинг корхонада қўлланиладиган вариантига боғлиқ равишда счётлар ва субсчётлар бўйича кўчирмалар ҳамда маъсул ижрочиларнинг имзолари ва банк муассасасининг штампи билан тасдиқланган тегишли иловалар (тўлов талабномалари, тўлов топшириқлари ва бошқаларнинг нусхалари) танланади.
Одатда, аудит банк операциялари акс эттирилишини текшириш учун тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ эканлигини аниқлашдан, биринчи навбатда банкдан ҳисоб счётидан кўчирма мавжудлигига ишонч ҳосил қилишдан бошланади.
Текшириш қуйидагича амалга оширилади:
-текшириш операция куни охиридаги маблағ қолдиғи кейинги кўчирмадаги кун бошланишидаги қолдиқ билан солиштирилади. Агар кўчирмалар тенг бўлмаса, аудитор банк муассасасидан уларнинг нусхаларини олиши керак.
Банк кўчирмаларида акс эттирилган операцияларни ялпи текширишга киришилар экан, тақдим этилган кўчирмаларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши керак. Бунинг учун, барча реквизитлар тўлдирилганлиги, жумладан ёзувни қайд этиши учун асос бўлган кўчирмалар санаси, ҳужжатларнинг тартиб рақами, счёт тартиб рақами, банк коди бўйича операция шифри, сумма кўрсатилганлиги, кўчирмада банк штампи мавжудлиги аниқланиши зарур.
Зарурият бўлганда кўчирмаларнинг ҳақиқийлиги банк бўлимларидаги ҳисоб счёти бўйича ёзувлар билан солиштириш орқали аниқланади. Агар уларда фарқ қилса, аудитор оралиқ далолатнома тузиши ва унда ҳисоб счёти бўйича ёзувлар банк муассасалари томонидан қандай ҳужжатлар асосида амалга оширилганлигини кўрсатиши керак.
Банк кўчирмаларида акс эттирилган ҳар бир операция тегишли бирламчи ҳужжат (ҳисоб-варақ, тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси ва ҳ.з.) билан тасдиқланиши лозим.
Банк кўчирмасига илова қилинган бирламчи ҳужжатлар муайян тартибда гуруҳланади, олдин кўчирмага барча кирим ҳужжатлари, улардан кейин барча чиқим ҳужжатлари илова қилинади.
Банк жараёнларида бундай текшириш ўтказиш операцияларнинг моҳияти бўйича банк ҳужжатларини текшириш билан бирга олиб борилади. Бунда аудитор қуйидагиларни аниқлаши лозим:
- товарсиз ҳисоб варақлар ва бошқа ноқонуний операциялар бўйича бўнаклар тўловлари нотўғри ўтказилганлигини (текширилаётган корхонага таалуқли бўлмаган бошқа ташкилотларнинг сотиб олган товарлари ва харажатлари бўйича ҳисоб варақларга хизмат кўрсатиш тартибида пул ўтказилганлигини);
- товар моддий бойликларни мавсумий тўплашга, бажарилган иш учун буюртмаларининг тўпланмаган ҳисоб варақлари ва ўз вақтида фойдаланилаётганлигини, ссуда олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақконийлигини;
-бирон-бир жойда иш ҳақи тўлаш ва бошқа аниқ мақсадли харажатлар учун ваколатли шахсларнинг баъзи корхоналарда очиладиган жорий ҳисоб варақлари операциялари синчиковлик билан ўрганилиб чиқилиши керак.
Бу ҳужжатлардан нусхалар олиниши ва далолатномага тиркаб қўйилиши керак. Аудитор бирламчи ҳужжатларнинг мазмунини ва уларнинг банк кўчирмаларида акс эттирилишини текширар экан, амалга оширилган операцияларнинг қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлигини, шунингдек, корхона фаолиятига хос бўлмаган операцияларни аниқлайди.
Кўпинча турли сабаблар билан пулларни муомала чиқимларига ва бошқа манбалар ҳисобига ҳисобдан чиқариш йўли билан амалга ошириладиган ғайриқонуний операциялар учраб туради.
Ҳақиқатда эса, бу пуллар кейинчалик ўғирланадиган товар сотиб олишга (коммунал хизматлар, санаторийлар, дам олиш уйлари ва сайёҳлик базаларига йўлланмалар олишга ва бошқаларга, кредиторлик қарзларни қалбаки шахслар ва ташкилотларга асоссиз равишда ўтказишга ва шу кабилар) ишлатилади.
Маҳсулот юборувчиларнинг счётларига пул ўтказиш операцияларини текширишда тушумларнинг тўлиқлигига, ҳақи тўланган моддий-техника бойликлари кирим қилинганлигига ва хизматлар ҳақиқатда бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиш зарур.
Ҳисоб рақамига келиб тушувчи пул маблағларнинг тўлиқ кирим қилиниши ва бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилишини текширишда ҳам ҳужжатларни солиштириб кўриш усулидан фойдаланилади. Тайёрлов ташкилотлари ва бошқа сотиб олувчилардан тушган суммалари счётдаги ёзувлар билан солиштирилиб кўрилади.
Ҳужжатларнинг ҳақикийлиги ва операцияларнинг қонунийлиги текширилгандан кейин, аудитор 2-журнал-ордер ва 5100-"Ҳисоб-китоб счёти" ҳисоботи бўйича 2-қайдномалардаги ёзувларни текширади, бунда акс эттирилган операциялар бўйича счётларнинг ноодатий боғланишга, якунларни чиқариш тўғрилигига ва бошқаларга қаратади.
Пул муомалалари бўйича банкдаги счётдан кўчирмага илова қилинадиган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини, уларда банк муассасасининг муҳри, сана ва банк ходимларининг имзоси борлиги текширилиши, бирламчи ҳужжатларда кўрсатилган муомалаларнинг қонунийлигини аниқлаш керак.
Пул маблағлари счётидан харажатларни ҳисобга олувчи счётдаги, келгуси давр харажатлари счётига, зарарга ўтказилган суммаларни текширишда уларда баъзи бирларини ундириб олиш зарурияти йўқлигини аниқлаши лозим.
Кредиторлик қарзларни тўлаш учун ўтказилган пул муомалаларининг асосли ва ўз вақтидалигини текшириш керак.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling