Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet152/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Мавзуга оид муаммолар:
1. Аудит жараёнида амортизация меъёрлари асосий воситаларнинг баланс қийматига қанчалик тўғри қўлланилиши, барча тузатиш ишларининг ҳужжатларда расмийлаштирилиши ва уларнинг реал ҳажми ҳамда таннархи аниқланади. Бунга ўз фикрингизни билдиринг.
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда асосий воситалар аудити ва аудит манбалари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Асосий воситалар аудити моҳиятини айтиб бера олади.
1.2. Асосий воситалар аудити манбалари тўғрисида гапириб бера олади.
1-савол баёни. Асосий воситаларни аудит қилиш манбалари ва вазифалари. Асосий воситалар моддий-техник базани ташкил этиб, корхона меҳнат жамоалари ишлаб чиқариш жараёнида ундан фойдаланиладилар.
Аудитор бухгалтерия томонидан инвентар карточкалари юритилиши, моддий жавобгар шахслар бўйича асосий воситаларни ҳисобга олиш ташкил этилганлиги, станоклар, машиналар ва бошқа асбоб-ускуналарнинг техник паспортининг мавжудлиги текширилади. Бундай текшириш жараёнида танлаб инвентар дафтарларининг маълумотлари асосий воситалар ҳаракати бўйича бирламчи ҳужжатлар маълумотлари билан солиштирилади. Маълумотларни таққослаш чоғида объектлар кирим қилиниши дафтарларда қанчалик ўз вақтида акс эттирилиши, уларнинг таъмирланиши, янгиланиши ва таъмирлаш, уларда техник ҳужжатлар асосида объектларннг муҳим белгилари тўғри келтирилганлигини аниқлайди.
Аудит жараёнида амортизация меъёрлари асосий воситаларнинг баланс қийматига қанчалик тўғри қўлланилиши, барча тузатиш ишларининг ҳужжатларда расмийлаштирилиши ва уларнинг реал ҳажми ҳамда таннархи аниқланади.
Асосий воситаларнининг техник ҳолатини текшириш давомида эскириш, яроқлилиги, янгиланиши, сменалик экстенсив ва интенсив зўриқиш коэффицентлари каби кўрсаткичлар аниқланади. Фонд сиғими, фонд самараси ва фонд билан таъминланганлик тўғрисидаги маълумотлар асосий воситалардан фойдаланишнинг универсал кўрсаткичлари ҳисобланади.
Бундан ташқари, қайта рўйхат қилиш жараёнида ўрнатилмаган янги асбоб-ускуналар, яроқсиз, маънавий ва жисмоний эскирган, тузалиши лозим бўлган асосий воситаларнинг мавжудлиги аниқланади; ўрнатилмаган объектлар, шунингдек, ўрнатилган, бироқ турли сабаларга кўра, фойдаланилмаётган асбоб-ускуналарнинг алоҳида рўйхати тузилади.
Асосий воситаларни қайта рўйхат қилиш муддатлари бузилганлиги, ҳисобга олишда камчиликларга йўл қўйилганлиги, мол-мулк йўқотилганлиги далиллари аниқланган тақдирда асосий воситалар турган ва улардан фойдаланилаётган жойлар бўйича танлаб рўйхат қилинади.
Асосий воситалар ҳисобини аудит қилишда қуйидаги манбалардан фойдаланилади:

  • капитал қурилиш объектларини ишга тушириш тўғрисидаги далолатномалар;

  • асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари (АВ-1 сон шакли);

  • асосий воситаларнинг хўжалик ичидаги ҳаракати далолатномалари (АВ-2 сон шакл);

  • асосий воситаларни таъмирлаш, такомиллаштиришдан қабул қилиш далолатномалари (АВ-3 сон шакл);

  • асосий воситаларни хўжаликдан чиқариш далолатномалар (АВ- 4 сон шакл);

  • асосий воситаларни ҳисобга олиш инвентар дафтарлари (АВ-6,7,8 сон шакллар);

  • асосий воситаларни гуруҳлари бўйича ҳисобга олиш инвентар дафтарлари ( АВ-9 сон шакли);

  • асосий воситаларни инвентар дафтарлари рўйхати (АВ-10 сон шакл);

  • асосий воситалар харажатини ҳисобга олиш дафтарлари (АВ-12 сон шакл);

  • асосий воситаларни жамлаш инвентар рўйхати ( АВ-10,13 сон шакллар);

  • эскириш ва амортизация ҳисоблаш қайдномалари;

  • инвентар рўйхати ва таққословчи қайдномалар (ИНВ-17);

  • таъмирлаш устахоналарининг харажатларини ҳисобга олиш китоби;

  • 10,10/1,13 сонли журнал-ордерлар;

  • 3-сонли йиллик ҳисобот шаклларидир.

Асосий воситалар аудитининг вазифалари қуйидагилардан иборатдир:

  • асосий воситаларни ҳисобга олишда уларнинг кирим ва айланиши тўғри акс эттирилганлиги;

  • асосий воситаларнинг сақланиши таъминланганлиги;

  • асосий воситаларнинг чиқиб кетишини расмийлаштиришнинг асосланганлиги ва тўғрилиги ҳамда уларни тугатиш натижаларининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши;

  • ўрнатилмаган, фойдаланилмаётган асбоб-ускуналар ва анжомлар мавжудлиги, сифат ҳолати, сақланиши шароитлари, асбоб-ускуналар ва анжомларнинг ўз вақтида ўрнатилганлиги ёки ҳисобдан чиқарилганлиги сабаблари ва айбдорлари;

  • сотиш баҳосини белгилашнинг ҳамда кераксиз ва ортиқча асбоб-ускуналарни сотиш операцияларини ҳисобда акс эттиришнинг тўғрилиги;

  • ижарага берилган ёки олинган асосий воситалар бўйича операциялар ҳисобда акс эттириш зарурлиги ва тўғрилиги;

  • асосий воситаларнинг айрим объектларни корхона ходимларининг шахсий фойдаланишлари учун бериш ҳоллари мавжудлиги;

  • асосий воситаларни қайта рўйхат қилишнинг ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши, унинг натижалари ҳисобда акс эттирилишининг тўғрилиги;

  • амортизация ажратмалари ва асосий воситаларнинг эскириши суммасини аниқлашнинг тўғрилиги, улар ҳисобда ўз вақтида ва тўлиқ акс эттирилишини;

  • режали олдини олувчи тузатиш режа-жадвалларининг бажарилиши ва жорий ҳамда капитал ремонтига ажратилган смета маблағларининг ўзлаштирилишини;

  • асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш, серунум техника ва замонавий технология сотиб олинганда инвестиция фаолияти режаси мавжудлигини аниқлайди.


Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling