Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Корхона харажатлари деганда
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
Корхона харажатлари деганда – тадбиркорлик фаолияти ва бизнесни йўлга қўйишда мақсадли ҳаракатни бошқаришда юзага чиқувчи сарфларга айтилади. Корхона жами харажатларини турли белгилари бўйича таркиблашимиз мумкин.
Харажатларнинг туркумланиши
Таҳлил этишда ўрганиш объекти ва таҳлил мақсадидан келиб чиққан ҳолда корхона харажатларининг у ёки бу туркуми бўйича ўзгаришлар ва ўзгариш сабабларига баҳо берилади. Таққослаш ёки қиёсий ўрганишда жорий давр ва ўтган йил маълумотлари, режа кўрсаткичлари, ўртача кўрсаткичлар ва тармоқ бўйича бошқа маълумотлар олинади. Таққослашда кўрсаткичлар бўйича мутлақ ўзгаришлар нисбий кўрсаткичларни қўллаш орқали тўлдирилади. Муҳим жиҳати шундаки, эътибор динамик ўзгаришлар ва уларни таққослашдаги муаммоларга қаратилади. Бу муаммолар бевосита маълумотларнинг таққослаш вазнлари ва уларнинг бир ҳил кучда эмаслиги билан белгиланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини баҳолашда таққослама баҳоларнинг қўлланилиши каби ишлаб чиқариш харажатларини ҳам динамик жиҳатдан тўғри баҳолаш услубини яратиш лозим. Бу масалада кўпроқ харажатларни нисбий кўрсаткичлар асосида ўрганишда фойда беради. Харажатларнинг таққослаш кўрсаткичига нисбатан ўзгаришлари ва ўзгариш сабабларига эътибор қаратилади. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling