Мавзуга оид адабиётлар:
Каримов И.А. Ўзбекистон: бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўли. - Т.: «Ўзбекистон», 1995.
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. - Т.: «Ўзбекистон», 1995.
Абдуллаев Ё., Иброҳимов А., Раҳимов М. Иқтисодий таҳлил: 100 савол ва жавоб. –Т.: Меҳнат, 2001. 47-97 бетлар.
Пардаев М., Абдукаримов И. Иқтисодий таҳлил. –Т.: Меҳнат, 2004.
Пардаев М. Иқтисодий таҳлил назарияси. Самарқанд, «Зарафшон» нашриёти, 2001.
6. Савицкая Г.В. Анализ хозяйственной деятельности предприятий. Учебное пособие. Минск, 1998. 211-218 стр.
18-Мавзу: Ишлаб чиқариш харажатлари таҳлили
Ажратилган соат - 4 соат
Асосий саволлар:
1. Корхона харажатлари таркиби, маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари таркиби ва уларни таҳлил қилиш
2. Маҳсулот турлари бўйича таннарх таҳлили. Муомала харажатлари таҳлили.
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Корхона харажатлари. Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари. Муомала харажатлари. Иқтисодий элементлар. Моддалар таркиби.
Мавзуга оид муаммолар:
1. Ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил этишда уларни камайтириш йўналишларини белгилаш биринчи ўринга қўйилади. Буни сиз қандай изоҳлайсиз? Ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг.
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда корхона харажатлари таркиби ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари таркиби тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Корхона харажатлари таркибини айтиб бера олади.
1.2. Маҳсулот ишлаб чиқариш таркибини таҳлил қилиб бера олади.
1-савол баёни. Корхона харажатлари таркиби, маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари таркиби ва уларни таҳлил қилиш.
Иқтисодий таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири-бевосита корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг юқори самарадорлигини таъминлашнинг, фойда олишни қарор топтиришнинг дастаги сифатида қаралишидир. Бу эса, албатта, кўп жиҳатдан корхона харажатлари, ички ва ташқи сарфларига боғлиқдир.
Ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил этишда уларни камайтириш йўналишларини белгилаш биринчи ўринга қўйилади. Бу борада ишлаб чиқариш харажатларини режа ва ўтган йилларга нисбатан маҳсулот ҳажмига таъсир этмаган ҳолда ўсиб кетиши сабаблари ўрганилади.
Корхонада нафақат ишлаб чиқариш харажатлари, балки ишлаб чиқаришдан ташқари харажатларни ҳам тўғри бошқаришга муҳим аҳамият берилади. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг критик ҳажм даражасини аниқлаш ва унда ўзгарувчан ҳамда ўзгармас харажатларни тўғри белгилаш масалалари ҳам таҳлилнинг муҳим жиҳатидир. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг критик ҳажм даражаси ишлаб чиқариш харажатларини маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига мувофиқ меъёрланиши билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |