Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet130/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Жами ўзгариши

+324




Корхонада умумий иш вақти фонди ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлилидан шуни хулоса қилиш мумкинки, жорий даврда ишчилар сонининг ўзгариши ҳисобига иш вақти фонди 168 минг киши-кун соатга, иш кунининг ўзгариши таъсирида 91 минг киши-кун соатга, иш куни давомийлигининг ўзгариши таъсирида 65 минг киши-кун соатга ўзгаргани кузатилган. Барча омиллар таъсиридаги ўзгариш 324 минг киши-соатга тенг бўлган.
Меҳнат унумдорлиги таҳлили. Маълум вақт ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган вақт меҳнат унумини тавсифлайди. Меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқарилган маҳсулот, иш ва хизматлар ҳажмини маҳнат сарфига бўлиш асосида аниқланади. Меҳнат сарфи сифатида сарфланган иш соатлари ёки иш кунлари олинади. Шунингдек, иш кунлари ва соатларида банд бўлувчи субъект сифатида ходимлар ёки ишчиларнинг рўйхатдаги ўртача сони ҳам олинади. Таҳлил этишда меҳнат унумдорлиги, унинг ўсиш даражаси ва динамикасига баҳо берилади.
Меҳнат унумдорлиги ўсиш даражалари ва динамикасига баҳо беришда унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар алоҳида аҳамият берилади:

  • Интенсив омил;

  • Экстенсив омил;

  • Ишлаб чиқаришнинг техник-технологик ҳолати.

Меҳнат унумдорлигининг ўсиши:

  • Маҳсулот ҳажми уни ишлаб чиқариш вақти ва сифатига таъсир этмаган ҳолда оширилишига;

  • маҳсулот бирлигига меҳнат сарфининг камайишига;

  • маҳсулот ишлаб чиқариш ва товарлар айланиш вақтини қисқартиришга;

  • ҳажм ва фойда меъёрининг оширилишига имкон беради.

Меҳнат унумдорлиги қиймат ва айрим ҳолларда натурал, шартли-натурал кўрсаткичларда аниқланади. Уни аниқлашнинг қуйидаги кўрсаткичлар тизими орқали таркиблаш мумкин.




Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling