Аудит фани предмети- у таҳлил ва улар бўйича корхонанинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган ёзма хулосаси демакдир.
Аудит-бу корхона молиявий ҳисоботларини мустақил экспертиза қилишдир. Бунда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини, сақланишини, хўжалик молиявий операцияларнинг Ўзбекистон қонунларига бўйсунишини, корхонанинг молиявий ҳисоботларда тўлиқ ва аниқ акс эттирилганлигини текширилади. Экспертиза охирида аудиторлик хулосаси тузилади.
Аудитор-бу қонун томонидан ўрнатилган тартибда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган, аттестациядан ўтган малакали мутахассисдир.
Аудиторлик фаолияти - бу тадбиркорлик фаолияти бўлиб, у иқтисодий субъектнинг молиявий ҳисоботларини, тўлов-ҳисоб ҳужжатларини солиқ декларацияларини ва бошқа молиявий мажбуриятларни мустақил текширишга қаратилган фаолиятдир. Бундан ташқари аудиторлик фирмалари қуйидаги фаолиятни амалга оширади:
бухгалтерия ҳисоботлари ва даромадлари тўғрисидаги декларацияларни тузиш;
иқтисодий субъектнинг активлари ва пассивларини баҳолаш;
молия, солиқ, банк ва бошқа хўжалик қонунчилиги бўйича маслаҳатлар бериш;
кадрларни қайта ўқитиш.
Аудитор фаолиятига боғлиқ бир қанча маълум қоидалар мавжуд:
хўжалик субъекти аудиторларни эркин танлаши;
аудитор ва мижоз ўртасидаги шартномавий муносабатлар аудиторга мижозни ўзи танлаш имкониятини беради, яъни у давлат органларининг ҳар қандай кўрсатмаларидан мустақил бўлишидир;
кўрсатилган камчиликларни йўқотмасдан туриб, аудиторлик хулосасини мижозга бермаслик;
мижоз билан қариндошлик ва бошқа муносабатлари бўлганда аудиторлик текширувини амалга ошириш мумкин эмаслиги;
аудиторларга ва аудитор фирмаларига қонун томонидан рухсат берилган аудит ва маслаҳат хизматларидан ташқари бўлган хўжалик, тижорат ва молиявий фаолият билан шуғулланиш таъқиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |