Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-савол бўйича дарс мақсади
Назорат саволлари:
1. Асосий воситалар аудити вазифаларини айтиб беринг. 2. Асосий воситалар аудит қилишда қандай манбалардан фойдаланилади? 3. Аудит жараёнида нималар аниқланади? 2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда асосий воситаларнинг кирими ва чиқиб кетиши ҳисоби аудити тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш. Идентив ўқув мақсадлари: 2.1. Асосий воситаларнинг кирими бўйича проводкалар тўғрилигини айтиб бера олади. 2.2. Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши ҳисоби аудитининг моҳиятини тушунтириб бера олади. 2-савол баёни: Асосий воситаларни кирим қилиниши ва чиқиб кетиши ҳисобининг аудити. Корхонага асосий воситаларнинг кирим қилиниши бўйича операциялар қабул қилиш -топшириш далолатномалари (АВ-1 сон шакл) билан расмийлаштирилади. Асосий воситаларни қабул қилиш манбалари: қуриш (пудрат ва хўжалик усулида); сотиб олиш (бошқа корхоналар ва аҳолидан); таъсисчилардан, ҳомийлардан, ҳамкорлардан олиш; узоқ муддатли ижарага олиш; боғлар барпо этиш; ёш молларни асосий подага ўтказиш ва ҳ.з. Асосий воситаларнинг янги қурилган объектлари (бинолар, иншоотлар ва узатиш қурилмалари)нинг ўз вақтида кирим қилиниши белгиланган тартибда имзоланган объектларни қабул қилиш далолатномаларидаги санани, объектни балансга қабул қилиб олиш бўйича ҳисобга олиш ёзувидаги (13-сон журнал ордер) сана билан солиштириш орқали аниқлаш зарур. Асосий воситаларни киримини текширишда, уларни сотиб олишнинг иқтисодий самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини, шунингдек, ўз вақтида кирим қилинишини текшириш айниқса муҳимдир, чунки ушбу талабнинг бузилиши амортизация ва эскиришнинг ҳисобга олинмаслигига, чиқарилаётган маҳсулот (иш, хизмат) ва молиявий натижаларнинг бузилишига, объектнинг яроқлилиги коэффицентларини нотўғри аниқлашга олиб келади. Асосий воситаларнинг ўз вақтида кирим қилинганлиги объект кирим қилиниши далилининг 0100-" Асосий воситалар" счёти бўйича журнал ордерларда акс эттирилиши санасини бирламчи ҳужжатларда (қабул қилиш-топшириш далолатномалари, текинга бериш ҳақидаги билдиришномалар, инвентар дафтарлари ва бошқалар) кўрсатилган сана билан солиштириш орқали аниқланади. Корхона ичида асосий воситаларнинг жойи ўзгарганда бунинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини текшириш зарур, чунки объектнинг жойи ўзгарганда монтаж ва қайта монтаж қилиш билан боғлиқ кўзда тутилмаган бекор туриб қолишлар, қўшимча харажатлар ва бошқача тарздаги бой беришлар пайдо бўлиши мумкин. Асосий воситалар ҳисобини ташкил қилиш ва уларнинг сақланишини назорат қилишни таъминлаш учун, инвентарь объектини фойдаланишда эканлигидан ёки захиралигидан қатъий назар, уларнинг ҳар бири бўйича асосий воситаларни балансга қабул қилинганда тегишли инвентар рақами берилади ва ёзиб қўйилади. Инвентар рақами объектнинг жойи ўзгариши ва ҳисобдан чиқиб кетишига оид бўлган барча ҳужжатларда келтирилиши керак. Асосий воситаларнинг аналитик объектлари бўйича ҳисобга олиш инвентарь дафтарларида (АВ-6,7,8,9 сон шаклларда) ёки инвентарь дафтарларда ташкил этилиши керак. Асосий воситаларни улар ишлатиладиган жойлар бўйича ҳисобга олиш эса, АВ-13 сон шаклли инвентар рўйхатларда ташкил этилганлигини аниқлайди. АВ-13 сон шакл рўйхат бўйича қолдиқлар суммасини АВ-10 сон шакл рўйхати қолдиғи билан солиштиришда барча асосий воситаларни моддий жавобгар шахсларга бириктирилган-бириктирилмаганлиги аниқланади. Бу объектлар сақланишини таъминловчи асосий шартлардан бири ҳисобланади. Сўнгра АВ-10 сон шакл рўйхати бўйича қолдиқлар суммаси Бош дафтардаги 0100-"Асосий воситалар" синтетик счёти қолдиқлари билан солиштирилади. Асосий воситаларнинг тушиши, жойи ўзгариши ва сақланиши таъминланиши ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текширишда бухгалтерия ёзувларининг тўғрилигига алоҳида эътибор бериш зарур. Фойдаланилаётган асосий воситалар бошқа корхона ва шахслардан текинга олинганда қабул қилиш-топшириш далолатномаларига, бухгалтерия билдиришномаларига мувофиқ қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади: Дт-"Асосий воситалар" Кт-"Субсидиялар" бир вақтнинг ўзида, эскириш суммасига: Дт-"Асосий воситалар" Кт-"Асосий воситаларнинг эскириши" Асосий воситалар устав капиталига тўловлар сифатида кирим қилинганда қуйидагича проводка тузилади: Дт- "Асосий воситалар" Кт- "Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар" Сотиб олинган асосий воситалар, шартномали сотиб олиш нархи бўйича ташиб келтириш ва ўрнатиш харажатларини ўз ичига олган (асосий воситаларни сотиб олиш учун олинган кредит фоизларини, ++С қўшган ҳолда) қиймати бўйича кирим қилинишини текширади ва қуйидаги ёзувлар мавжудлиги текширилади. Дт-"Капитал қўйилмалар" Кт-"Ҳисоб китоб" счётдан тўлаш, "Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб китоб" қилиш. Асосий воситаларни сотиб олиш бўйича кирим қилинганлигини текширганда; Дт- "Асосий воситаларни" Кт-"Капитал қўйилмалар" Агар улар монтажга берилганда: Дт- "+урилишга тегишли ускуналар" Кт-"Капитал қўйилмалар" ёки, Жиҳозларни монтаж қилиш харажатлари бўйича: Дт-"Капитал қўйилмалар" Кт-«Материаллар, мол етказиб берувчилар, ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар, иш хақидан ажратмалар». Асосий воситаларнинг фойдаланиш жойи ва моддий жавобгар шахслар бўйича аналитик ҳисобини таъминлаш учун асосий воситаларнинг ички жойи ўзгариши АВ-2 сон шакли бўйича АВ-13-сон шаклдаги инвентарь рўйхатида тегишли ёзувлар қайд этилади. Асосий воситалар сотиб олинганда давлат корхоналаридан ва хусусий корхоналардан, аҳолидан шартномага асосан келишилган баҳоларда қабул қилинади. Асосий воситалар хўжаликнинг ўз малағлари ҳисобидан олинса, бунда бухгалтерия ҳисобининг счётларида қуйидагича акс эттирилганлиги аниқланади. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling