Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
Масалан: Мол етказиб берувчилардан олинган ҳисоб- фактура маълумотларига мувофиқ асосий воситаларнинг сотиб олиш баҳоси 200 минг сўм, ++С 40 минг сўм. Асосий воситаларни келтириш харажати 10 минг сўм, шундан, ++С 2 минг сўм. Мазкур муомалани бухгалтерияда акс эттирилган кўриниши қуйидагича бўлади:
1.Асосий воситаларни сотиб олиш (счёт акцепланди) баҳосига: Дт-Капитал қўйилма 200 минг сўм Кт-Мол етказиб берувчи 200 минг сўм 2.Сотиб олинган асосий воситаларга ++С ҳисобланди: Дт-Солиқлар 40 минг сўм Кт- Мол етказиб берувчи 40 минг сўм 3.Асосий воситаларни олиб келиш харажатларига: Дт- Капитал қўйилма 8 минг сўм Дт- Солиқлар 2 минг сўм Кт-Мол етказиб берувчи 10 минг сўм бир вақтнинг ўзида, Дт-Асосий восита 10 минг сўм Кт-Капитал қўйилма 8 минг сўм Кт-Солиқлар 2 минг сўм 4.Сотиб олинган асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномасига мувофиқ балансга қабул қилинганда: Дт-Асосий восита 250 минг сўм Кт-Капитал қўйилма 200 минг сўм Кт-Мол етказиб берувчи 10 минг сўм 5.Сотиб олинган асосий воситалар қиймати мол етказиб берувчиларга ўз маблағи ҳисобидан ўтказилди: Дт-Мол етказиб берувчилар 250 минг сўм Кт-Ҳисоб-китоб рақами 250 минг сўм Шундай қилиб, юқоридаги асосий воситаларни сотиб олиш ва олиб келиш харажатлари йиғиндиси ёки баланс қиймати 250 минг сўмни ташкил қилганлиги тўғри акс эттирилганлиги аниқланди. Асосий воситалар пудрат усулда ёки хўжалик усулда қурилади. +урилаётган асосий воситаларни баланс қиймати иморат ва иншоотларни қуриш учун сарф қилинган барча харажатлар йиғиндисидан иборат. Улар лойиҳа ва смета харажатлари, қурилиш материаллари қиймати, қурувчи ташкилотларнинг хизмат ҳақи, ++С ва ҳ.з. Хўжалик усулда қурилганда, асосий воситалар 0800-Капитал қўйилмалар счётида объектлар бўйича алоҳида ҳисобга олинади ва унинг таннархи аниқланиб, ҳақиқий таннархи асосий воситага қабул қилинганлигини аниқлайди. Ўз маблағлари тушумига доир масалаларни текшириш билан бирга корхона ижарага олинган объектларга эга эканлиги ёки йўқлиги, бу объектларга корхонанинг эҳтиёжлари, улар қанча муддатга олинганлигини аниқлаши зарур. Ижарага олинган асосий воситаларга аналитик ҳисоб регистрлари сифатида инвентар дафтардан олинган кўчирма хизмат қилиши керак. Кўчирма ижарага олинган объектларни қабул қилиш-топшириш далолатномаларига (АВ-1) илова қилинади ва бу 03-ижарага олинган асосий воситалар счётида ҳисобга олинади. Корхонага жорий ижарага олинган асосий воситалар 001-Ижарага олинган асосий воситалар балансдан ташқари счётда ҳисобга олинади. Ижарага олинган асосий воситаларни текширишда, уларнинг баланс ҳисоби юритилиши аниқланади. Шартнома шартлари ўрганилади. Аудитор жисмоний ва маънавий эскириши, фалокатлар, табиий офатлар, фойдаланиш техник бузилишлари ва бошқа сабаблар оқибатида яроқсиз ҳолга келган асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ операцияларни ялпи текширади. Текшириш ишлари амалиётда ўзлаштириб олиш мақсадида янги буюмларни эскиларига алмаштириб олиш ҳоллари учраб туради. Аудитор бундай ҳолларда тугатиш далолатномалари маълумотларини (АВ-4 сон шакл) техник ҳужжатлар маълумотлари (паспорт, фойдаланиш қўлланмалари ва бошқалар) инвентарь дафтарлардаги маълумотлар (АВ-6, 7, 8, 9 сон шакл) билан таққослаш, шунингдек, мазкур объект ишдан чиққунга қадар ҳисобда бажарилган ёзувларни ўрганиш йўли билан аниқлаши мумкин. Яроқсиз ҳолга келган бинолар, иншоотлар, машиналар, асбоб-ускуналар ва бошқа воситаларни ҳисобдан чиқариш тартиби ҳақидаги Намунавий йўриқномага мувофиқ асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш ҳуқуқи корхонанинг ўзига берилган. Асосий воситаларнинг яроқсизлигини, уларни тиклаш учун тузатиб бўлмаслиги ва самарасизлиги билан боғлиқ зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан корхоналарда раҳбарнинг буйруғи билан бош мухандис ёки жавобгарлик юкланган шахслардан, шунингдек, жамоа ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда доимий комиссия тузилиши керак. Бу комиссия томонидан тузилган асосий воситаларни тугатиш ҳақидаги далолатномаларда (АВ-4 сон шакл) ҳисобдан чиқариш сабаблари батафсил баён қилиниши ҳисобдан чиқарилаётган объектни тузатиш ёки тиклашдан мақсад, чиққан мол-мулкни тугатишдан олинган материаллар кўрсатилиши керак. Аудитор фалокатлар оқибатида асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш далолатномасини текширишда фалокат тўғрисида далолатнома нусхаси мавжудлигини, шунингдек, фалокатни келиб чиқарган сабаблар ҳақидаги ёзма тушунтириш, айбдор шахсларга нисбатан кўрилган чораларни назорат қилиши керак. Аудитор объектлар корхона раҳбари кўриб чиқмаган ва тасдиқламаган далолатномалар билан ҳисобдан чиқарилганлигини текширади. Асосий воситаларга амортизация меъёрлари билан белгиланадиган фойдаланишнинг бутун муддат давомида ишлатиш, уларни ҳисобдан чиқариш тўғрилигининг асосий мезони ҳисобланади. Аудитор асосий воситаларнинг нотўғри ва муддатдан илгари ҳисобдан чиқариши далилларини, зарарлар суммасининг ва айбдор шахсларни аниқлаш зарур. Шундан сўнг асосий воситаларни тугатиш операцияларнинг ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текширади. Асосий воситаларни ҳисобга олиниши, уларнинг ҳолати, ҳаракати ва улардан фойдаланиш самарадорлигини текшириш натижалари бўйича оралиқ далолатномаларини тузади. Бухгалтерия ҳисобида асосий воситаларнинг чиқими қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилиши мумкин: Тўлов асосида асосий воситаларни сотиш билан боғлиқ операциялар бошланғич қийматига: Дт-Асосий воситани ҳисобдан чиқариш Кт-Асосий восита бир вақтда эскириш суммасига: Дт-Асосий воситанинг эскириши Кт- Асосий воситани ҳисобдан чиқариш келиб тушган тушум ёки қўйилган счёт суммасига: Дт-Ҳисоб-китоб рақами Кт- Асосий воситани ҳисобдан чиқариш сотишдан олинган тушумдан ++С ҳисобланганда: Дт- Асосий воситани ҳисобдан чиқариш Кт-Бюджет билан ҳисоб-китоб сотишдан кўрилган молиявий натижа аниқланганда: Дт-Маъмурий харажатлар Кт-Асосий воситани ҳисобдан чиқариш (кўрилган зарарга) Дт-Молиявий натижа Кт-Асосий воситани ҳисобдан чиқариш (олинган фойдага). Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling