Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Асосий воситаларни таъмирлаш (ремонт) ҳисобининг аудити


Download 2.22 Mb.
bet156/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Асосий воситаларни таъмирлаш (ремонт) ҳисобининг аудити. Асосий воситаларнинг зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш учун улар мунтазам равишда тузатилиб турилади. Асосий воситаларни тузатиш билан боғлиқ операцияларни текшириш орқали қуйидагилар аниқланади:

  • барча тузатиш ишларини ҳужжатлар билан расмийлаштиришнинг тўғрилиги;

  • уларнинг ҳақиқий ҳажми ва таннархи;

  • тузатиш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиши;

  • тузатиш ишларида тасдиқланган сметалардан четга чиқилган харажатларни аниқлайди.

Корхона ёки ташкилот таъмирлашга ва маҳсулот таннархига харажатлар бир текис ажратилишини афзал кўрса, таъмирлаш фонди ташкил этилади, фондга улар томонидан белгиланган меъёрлар бўйича маблағ ажратилади. Бу меъёрлар бўйича ўтказилган сумма харажатларини ҳисобга олиш қуйидагича амалга оширилади:
Дт-Ишлаб чиқариш харажатлари
Кт-Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви
Таъмирлаш ишлари якунлангада эса:
Дт- Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви
Кт-Ёрдамчи ишлаб чиқариш
Таъмирлашга сарфланган ҳақикий харажатлар билан режали ажратмалар ўртасидаги фарқ балансда 1 январ ҳолатига кўра, келгуси харажатлар ва тўловлар резерви ёки келгуси давр дарамодлари сифатида акс эттирилади.
Аудитор таъмирлаш фондига ажратмаларнинг тасдиқланган меъёрлари тўғрилигини текшириш зарур, чунки қурилиш ишлари харажатларини ошириб кўрсатиш, фойдани ва ундан бюджетга ажратилган суммани камайтириб кўрсатиш мақсадида меъёрни атайин ошириб кўрсатиш ҳоллари учраши мумкин.
Асбоб-ускуна ва транспорт воситалари учун меъёр бир йилдан ортиқ муддатли таъмирлаш қабул қилинади, бунда, агрегат бутунлай қисмларга ажратилади, барча ейилган деталлар ёки узеллар алмаштирилади ёки тикланади, базавий ва бошқа деталлар тузатилади ва созланади ҳамда синаб кўрилади.
Натижада булар бўйича техник кўрсатмаларни яхшилаш ва уни модернизация қилиш имкониятларини ҳисобга олиб бориши лозим.
Асосий воситаларни таъмирлашдан ўз вақтида келишини назорат қилиш учун таъмирланаётган объектларнинг инвентар дафтарлари бухгалтерия дафтарларидаги тузатиладиган асосий воситалар бўлимида мавжудлигини текширади.
Текшириш хусусияти кўп жиҳатдан ремонт ишлари бажарилиши хусусиятига, унинг пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилганлигига боғлиқ.
Пудрат усулида- бажарилганда аудитор:

  • пудрат шартномасини ва ундаги шартларга риоя қилинишини:

  • лойиҳа-смета ҳужжатлар билан расмийлаштирилганлигини;

  • маблағ билан таъминланлаш манбалари мавжудлигини;

  • уларнинг белгиланган иш ҳажмига мувофиқлигини;

  • бажарилган ишлар сифатини, ишларни бошлаш ва тугалланишнинг шартномада кўрсатилган муддатларига риоя қилинишини;

  • бажарилган иш учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва бошқаларни текширади.

Айни чоғда аудитор пудрат ташкилотларига материаллар, эҳтиёт қисмлар ва деталларга банк орқали тақдим қилинадиган ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида берилишини текширади.
Капитал ремонтда бинолар, иншоотлар ва асосий воситаларнинг бошқа объектларини қисмларга ажратишдан олинадиган материаллар, деталлар, улардан фойдаланишнинг эҳтимоли кутилган нархи бўйича кирим қилинишини аниқлайди:
Дт-Ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлаб чиқариш, маъмурий харажатлар
Кт-Мол етказиб берувчилар
Ремонт ишлари учун резерв ташкил этилганда:
Дт- Умумишлаб чиқариш, маъмурий харажатлар Кт- Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви
Йил охирида резерв ишлатилмаган тақдирда, ажратилган резерв фойда ҳисобига ўтказилади;
Дт- Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви Кт-Молиявий натижа
Пудратчи томонидан капитал ремонт ишлари амалга оширилганда ремонт қийматига:
Дт- Келгуси харажатлар ва тўловлар резерви Кт-Мол етказиб берувчилар
Пули пудратчиларга ўтказилганда:
Дт-Мол етказиб берувчилар Кт- Ҳисоб-китоб рақами
Материаллар олинганда:
Дт-Материаллар
Кт-Ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлаб чиқариш.
Объектларни капитал ремонт қилишдан сўнг қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида (АВ-2 сон шакл) кирим қилишади. Тасдиқланган ҳисоб китоб бўйича ремонтнинг смета қийматини ва тугалланган ишларнинг ҳақиқий қиймати бўйича киритилади. Бухгалтерияда ремонт бўйича иқтисодий самарани аниқлаш учун далолатнома асосида ҳисобда ва инвентар дафтарларда тегишли объект тавсифланиб, капитал ремонт ва модернизация қилиш билан боғлиқ ўзгаришлар киритилади.
Хўжалик усулда - бажарилганда ремонт харажатлари 2310 -"Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётида тўпланади.
Хўжалик усулда бажариладиган ремонт ишлари корхона ёрдамчи цехларида амалга оширилганда:
Дт-Ёрдамчи ишлаб чиқариш Кт-Материаллар, иш хақи, ажратмалар.
Объектларни қисмларга ажратишда олинадиган яроқсиз деталлар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар кирим қилиниши муносабати билан ремонт харажатларини камайтириш қуйидагича бухгалтерия ёзувлари билан акс эттирилади;
Дт-Материаллар
Кт –Ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлаб чиқариш
Ремонт харажатлари ҳисобдан чиқарилганда;
Дт- Умумишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш Кт- Ёрдамчи ишлаб чиқариш.
Аудит чоғида ремонт сифатини назорат тарзида текширишда:

  • смета бўйича иш турлари ва ҳажмларини наряд бўйича ҳақ тўлаш ишлари билан солиштирилади;

  • материаллар омборга кирим қилинганлигини текширилади.

Аудитор текшириш пайтида сметанинг техник-иқтисодий асосланганлигини:

  • ижара ва смета суммасига биноан келгуси харажатлар ва тўловлар резервига ҳар ойда ойлик ажратмалар ҳисоб китоби тўғрилигини;

  • бу сарфлар ва харажатлар иш бажариш ва хизмат кўрсатишга киритилишининг тўғрилигини аниқлайди.

Аудитор ижарага олинган асосий воситаларни ремонтга қилинган ҳақикий харажатларни "Келгуси давр харажатлари" маълумотлари бўйича ўрганади.
Йил охирида келгуси даврнинг барча харажатлари маблағ билан таъминланиш манбаи ҳисобига тўла-тўкис ҳисобдан чиқарилиши керак:
Дт-Келгусидаги харажатлар ва тўловлар резерви
Кт-Келгуси давр харажатлари
"Келгусидаги харажатлар ва тўловлар резерви" счётининг аналитик ҳисоби бўйича 15- сонли тўлов қайднома ёки синтетик ҳисобда 10/1-сонли журнал ордерда ҳисоб юритилиши текширилади.
Асосий âîñèòàëàðíèíã ìàâæóäëèãè қайта рўйхат қилиш йўли билан аниқланади. Корхонада қайта рўйхат қилиш йилига камида бир марта ўтказилади. Бунда £Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томондан тасдиқланган "Асосий воситаларни, товар моддий бойликларни, пул маблағларини ва ҳисоб китобларни қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича асосий қоидалар"га амал қилади.
Асосий воситаларни қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин қўйидаги ишларни амалга оширади (5-сонли БҲМА кўра):

  • инвентар дафтарлар, техник паспортлар ва бошқа техник ҳужжатлар мавжудлиги ва уларнинг ҳолати ёки корхона томонидан ижарага топширилгани, шунингдек,

  • олинган, сақланаётган ва вақтинчалик фойдаланишга берилган асосий воситаларга ҳужжатларнинг борлиги текширилади.


Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling