Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


-савол бўйича дарс мақсади


Download 2.22 Mb.
bet159/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   201
Bog'liq
БХИТА

1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда пул маблағларининг аудити тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Пул маблағлари аудитининг вазифаларини айтиб бера олади.
1.2. Пул маблағлари аудити манбаларини изоҳлаб бера олади.
1-савол баёни. Пул маблағлари аудитининг асосий вазифалари ва манбалари. Пул маблағлари, унинг ҳаракати ва улардан фойдаланиш операциялари аудити назорат-тафтиш ишларининг маъсулияти ва мураккаб соҳаларидан биридир. Мавжуд қоидаларга биноан, пул маблағлари аудити ялпи усул билан амалга оширилади, айни вақтда касса операциялари билан шуғулланадиган ва пул маблағлари сақланадиган барча объектлар текширилиши зарур. Бундан ташқари, пул маблағлари билан амалга ошириладиган бутун бир операциялар бўйича бошқа ўзаро боғлиқ бўлимлар билан қарши текширишлар ўтказиш зарур. Буларнинг барчаси текширувчилардан юқори касб малакаси ва маъсулиятни тақозо этади.
Пул маблағлари аудитининг асосий вазифалари қуйидагилардир:

  • нақд пул ва бошқа қийматликларнинг сақланиши шароитларини таъминлаш;

  • пул маблағлари, қимматли қоғозлар, қаътий ҳисобот бериладиган банклар ҳақиқатда мавжудлигининг ҳисобга олиш маълумотларига мувофиқлигини аниқлаш;

  • кассада пул мавжуд бўлиш лимитига, операция ва хўжалик сарфларига ҳамда бошқа эҳтиёжларга ҳисобот бериш шарти билан пул бериш шартларига риоя қилиниши;

  • касса операциялари юритилишининг тасдиқланишининг низомлар ва қоидаларга мувофиқлигини аниқлаш;

  • пул маблағларни сарфлашнинг мақсадга мувофиқлиги ва қонунийлиги;

  • банк обороти ёзувларининг корхона касса дафтаридаги ёзувлар билан бир хиллиги;

  • ҳар бир операцияни тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар, банк кўчирмаси мавжудлиги;

  • банкдан чек бўйича олинган нақд пулнинг кассага кирим қилинишининг ўз вақтидалиги ва тўлиқлиги;

  • банкдаги счётлардан маҳсулот етказиб берувчиларга, кўрсатилган иш ва хизматлар учун корхоналар ва ташкилотларга, жамғарма банкларнинг номига, бошқа дебиторлар ва кредиторларга суммалар ўтказилишининг тўғрилиги ва қонунийлиги;

  • чек дафтарларини, чек кўчирмаларини сақлаш ва улар бўйича пул олишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши, тўлдирилмаган чеклар имзоланган ҳоллар йўқлиги;

  • банкдан пул маблағлари олишнинг белгиланган тартибга риоя қилиниши;

  • иш ҳақи тўлаш муддатларига риоя қилиши.

Пул маблағлари аудитида ташкилотларда қуйидаги изчилликка риоя қилинади. Тафтиш кассани тўсатдан тафтиш қилишдан бошлаш зарур. Нақд пул маблағлари қайта рўйхат қилиниши билан бир вақтда пулнинг сақланишини таъминланиш ва кассага келтирилиши текширилади.
Бир вақтнинг ўзида қаътий ҳисобда турувчи ҳужжатлардан фойдаланиш ва уларнинг сақланиши текширилади.
Пул ҳужжатлари ва қимматли қоғозлар, йўлдаги, банкдаги ҳисоб китоб ва бошқа счётлардаги пул маблағлари текширилади. Пул маблағларининг аналитик ва синтетик ҳисоби йўл қўйилганлиги текширилади.
Аудитор учун қуйидагилар касса ва касса жараёнларини (пул маблағларини) тафтиш қилиш манбалари ҳисобланади:

  • КО-1-сонли шакл «Кирим касса ордерлари»;

  • КО-2-сон шакл «Чиқим касса ордерларини рўйхатга олиш дафтари»;

  • КО-3-сон шакли «Кирим ва чиқим ордерларини рўйхатга олиш дафтари»;

  • КО-3а-сон шакл «Кирим ва чиқим касса ҳужжатларини рўйхатга олиш дафтари»;

  • КО-4-сон шакл «Касса дафтари»;

  • КО-5-сон шакл «Кассир томонидан қабул қилинган ва берилган пулни ҳисобга олиш дафтари»;

  • пул банклари ҳаракатини, қаътий ҳисобда турувчи ҳужжатларни ҳисобга олиш дафтари;

  • ҳисоб китоб ва бошқа счётлардан кўчирмалар;

  • касса режалари;

  • ИНВ-15-сон шакл «Пул маблағлари мавжудлигини рўйхатга олиш далолатномаси»;

  • ИНВ-16-сон шакл «+имматликлар ва бланклар, қаътий ҳисобда турувчи ҳужжатлар қайта рўйхатга олинганлиги»;

  • 5010"касса", 5110-"Ҳисоб-китоб счёти", 5510-"Банклардаги бошқа счётлар", 5610-"Пул ҳужжатлари" счёти ва 006-"+аътий ҳисобда турувчи бланклар" балансдан ташқари счёт бўйича дафтар-ордерлар ва қайдномалардир.


Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling