Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Корхона кассасини қайта рўйхат қилиш тартиби
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
Корхона кассасини қайта рўйхат қилиш тартиби. Касса муомалаларини аудит қилишни, кассадаги нақд пул ва қаътий ҳисобдаги бланкаларни, қимматбаҳо қоғозларни қўққисдан қайта рўйхат қилишдан бошланиши лозим. +айта рўйхат қилиш корхона бош ҳисобчиси ва кассири иштирокида ўтказилиши керак. +айта рўйхат қилиш олдидан аудитор ўзи иштирокида кассирдан қайта рўйхат қилинаётган санага касса ҳисоботини тузишни ва касса китобида пул маблағлари қолдиғини чиқаришни талаб қилиши ҳамда кассирдан пул маблағлари кирими ва чиқими бўйича ҳамма ҳужжатлар касса ҳисоботига қўшилганлиги тўғрисида тилхат олиши шарт.
Кассадаги векселлар, акциялар, ҳар хил маркалар, санаторий ва дам олиш уйларининг пули тўланган йўлланмалари нақд пул сифатида эмас, балки пул ҳужжатлари сифатида ҳисобга олинади. Аудитор касса ҳисоботларининг ва касса қолдиғининг тўғрилигини текшириши шарт. Пулнинг қолдиғи ойнинг биринчи санасидан шу кунгача кирим ва чиқим ордерларини қайд этиш дафтари билан касса ҳисоботига илова қилинган касса ордерлари солиштирилади. Агар қандайдир фарқ аниқланганда, албатта сабабини аниқлаши зарур. Касса ҳисоботини текшириб чиққандан сўнг, аудиторга ҳисобот ва унга илова қилинган кирим ва чиқим ордерларига келгусида касса ҳисоботида ҳеч қандай тузатиш киритишга имкон бермаслиги учун қайд белгиси қўйиш тавсия этилади. Текширилган ва қайд белгиси қўйилган касса ҳисоботи 5010-"Касса" счётида қолдиқ чиқариш учун бухгалтерияга берилади. Шундан сўнг, пул ва бошқа моддий қийматликларни қайта рўйхат қилиш бошланади. Агар корхонада бир неча касса бўлса, улар муҳрланиб, бош кассадан қайта рўйхат қилиш ўтказилади. Пулларни аудитор иштирокида кассир санайди. Кассада ёпилмаган касса ҳужжатлари (тўлов қайдномалари, почта пул ўтказмалари, ота-оналардан болалари мактабгача тарбия муассасаларида тарбияланаётгани учун йиғимлар қайдномаси) бўлса, кирим ва берилган пулни санаб чиқиши зарур. Охирги қолдиқни аниқлашда кирим суммасини қолдиқка қўшиб, чиқим суммасини айириб кўриши керак. Кассада кирим ордери билан расмийлаштирлмаган нақд пул ортиқча пул сифатида белгиланган тартибда кирим қилинади ва кирим ордери нусхаси далолатномага илова қилинади. Белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳужжатлардаги сумма камомад сифатида ҳисобга олинади. Кассадаги нақд пул ва бошқа қийматли қоғозлар кассани қайта рўйхат қилиш далолатномалари тузилади. Далолатнома охирида кассир ундаги пул маблағлари суммаси, ҳужжатлар ва бошқа қийматликлар унинг жавобгарлигига ўтганлиги тўғрисида ёзув ёзиб бериши керак. Агар кассада ортиқча ёки камомад аниқланганда, кассадан пул олинганлиги ҳақида вақтинча тилхатлар чиққанда аудитор кассирдан тушунтириш хати олиши шарт. Камомад суммаси кассир ҳисоботига ёзилиб, текшириш вақтида ундирилиши лозим. Бунда қуйидагича бухгалтерия ёзувлари ёзиб қўйилади: Дт-Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар Кт-Касса, бир вақтнинг ўзида, Дт-Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимнинг қарзи Кт- Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар. Камомад жавобгар шахсдан ундирилганда кассага кирим ордери билан расмийлаштирилиб, қуйидагича бухгалтерия ёзуви бажарилади: Дт-Касса Кт- Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимнинг қарзи Кассада ортиқча чиққан пул шу заҳоти киримга олиниши шарт. Натижада ундирилган камомад ва ортиқча сумма киримга олинганда касса кирим ордерининг нусхаси далолатномага илова қилинади. Кассани қайта рўйхат қилишнинг оралиқ далолатномаси 3 нусхада тузилади. 1-нусхаси аудиторда, 2-нусхаси бухгалтерияда ва 3-нусхаси кассирда қолади. Кирим ва чиқим ордерларида сана ва рақамлар кўрсатилиши шарт. Аудитор бундан ташқари корхона кассасидаги пул ва бошқа қийматли қоғозларнинг сақланишинини таъминланганлиги чоралари, кассанинг қай даражада мустаҳкамлигига, унинг темир эшик ва деразаларига метал панжаралар ўрнатилганлигини, кассадан иш ҳақи берилаётган вақтда қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилганлиги, банкка пул топширишда ва у ердан пул келтиришда эҳтиёт чоралари кўрилишига эътибор берилишини текширади. Текшириш давомида пул маблағлари сақланиши таъминлаш қоидаларига қанчалик риоя қилинаётганлиги, кассирнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдида К-9 сон шакл бўйича моддий жавобгарлик тўғрисидаги мажбурияти бор-йўқлиги, касса жойлашган хона бошқа хоналардан ажратилган-ажратилмаганлигини, ёвуз ниятлиларнинг дераза, девор, пол ва шифт орқали киришлари имкони бор-йўқлиги, касса хонасига бегона шахслар қўйилиш-қўйилмаслиги, барча пуллар ва пул ҳужжатлари ёнмайдиган шкафлар иш куни охирида муҳрланиши, касса биноси тилхат билан қўриқлашга топширилиши, банкдан келтиришда ва банкка топширишда пул маблағлари сақланиши қандай таъминланиши, касса дафтарларини юритиш қоидаларига амал қилиниши, кассир ҳисоботлари ўз вақтида ёзилиши ва бухгалтерияга топширилиши, ёнмайдиган шкафлар ва касса эшиги қулфларининг калитлари нусхалари қаерда сақланиши, кассани тўсатдан тафтиш қилиш ҳар ойда ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномаларнинг мавжудлиги ва бошқаларни аниқлайди. Касса операцияларини текшириш ва пул маблағларини тўлиқ ва ўз вақтида кирим қилиниши тушумнинг банк муассасаларига тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши касса ҳужжатларини расмийлаштиришнинг аналитик ва синтетик ҳисоби, банкдан олинган нақд пуллардан мақсадли фойдаланиш, иш ҳақи, мукофот, нафақалар тўлаш учун банкдан олинган, аммо фойдаланмаган пул маблағларининг банкка ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши, шунингдек, бошқа тушумлар бўйича суммаларнинг банкка топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларда акс эттирилганлигини текшириш зарур. Шунингдек, корхона раҳбари ва кассир ўртасида моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилганлиги ва бунга ишонч ҳосил қилиш учун бу ҳужжатлар билан тўлиқ танишиб чиқилади. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling