Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Аудит ўтказишнинг боскичлари


Download 2.22 Mb.
bet150/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Аудит ўтказишнинг боскичлари. Аудит ўтказишнинг асосий боскичлари қуйидагилардан иборат:
1.Аудит ҳажмини аниқлаш.
2.Аудит ишларини режалаштириш.
3.Бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш.
Аудитор текшираётган корхонада қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимига баҳо бериши керак. Бу молиявий ҳисоботлар аниқлигига таъсир этувчи хатолар вужудга келиш эҳтимолини аниқлаш учун лозим. Баҳолаш асосида аудиторлик процедурасининг мазмунини, масштаби ва сони аниқланади.
4.Аудиторлик далилларини тўплаш (аудит маълумотлари).
Аудитор ўз текшируви жараёнида далиллар туплайди. Бу далиллар молиявий ҳисоботлар амалдаги қонунчилик ва бухгалтерия ҳисоби меъёрий ҳужжатларига амал қилинган ҳолда тайёрланлигини исботлаши керак.
5.Аудиторлик ҳужжатларини расмийлаштириш.
Муҳим аудиторлик далиллари ҳужжатлаштирилган бўлиши керак. Зарурият туғилганда аудиторлик процедураси учун иш ҳужжатлари (ведомостлар, схемалар ва бошқалар) тузилган бўлиши керак. Аудиторлик ҳужжатлари аудиторнинг мулкидир, аммо улардаги ахборот конфиденциал бўлиб, уни мижознинг розилигисиз фойдаланиш ва овозга қўйиш мумкин эмас.
6.Аудиторлик хулосаси ва аудиторлик ҳисоботи.
Аудитор текширув натижаларини аудиторлик ҳисоботида ва хулосасида акс эттиради. Молиявий ҳисоботларни тўғрилигини белгилашда уларни ҳаракатдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга мос келишига эътиборни қаратиш зарур. Чегараланган хулоса, салбий хулоса ва хулоса беришдан бош тортиш аудитор томонидан асосланган бўлиши керак.

Назорат саволлари:


  1. Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичларини айтиб беринг.

  2. Аудитор хизматига бўлган эҳтиёжларга нималар киради?

  3. Аудиторлик фирмалари фаолиятини изоҳлаб беринг.

  4. Аудитнинг шаклларига таъриф беринг.

  1. Мажбурий ва ихтиёрий аудит нима?


Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling