Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet147/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Назорат саволлари:


1. Аудит фани нимани ўрганади?
2. Аудитор ким ва у қандай вазифаларни бажаради?
3. Аудиторлик фирмалари фаолиятини изоҳлаб беринг
4. Аудиторлик фаолиятнинг асосий мақсади нимадан иборат?


3-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда аудит турлари ва аудит ишларини режалаштириш тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш
Идентив ўқув мақсадлари:
3.1. Аудит турлари моҳиятини айтиб бера олади.
3.2. Аудит ишларини режалаштириш принципларини изоҳлаб бера олади.

3-савол баёни. Аудит турлари. Аудит ва тафтиш ишларини режалаштиришни ташкил қилиш.


Аудит икки турга бўлинади:

  • ички аудит;

  • ташки аудит;

Аудитнинг қуйидаги шакллари мавжуд:

  • операцион аудит-барча хўжалик операциялар ва жараёнлари тўлиқ ўрганилиб, уларнинг иш самарадорлигига ва унумдорлигига бўлган таъсирини ўрганади;

  • молиявий ҳисоботлар аудитида- бундай текширувлар молия ва бухгалтерия ходимлари томонидан ўтказилиб, асосан корхонанинг тўлов кобилияти, молиявий натижаларнинг, ҳисоботларнинг канчалик даражада тўғри акс эттирилишини ўрганади.

Ички аудит ҳам ўз ўрнида икки турга:

  • бошқарув аудити; ишлаб чиқариш аудитига бўлинади.

Ички ва ташки аудитнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагича;

Ички аудит - корхонани бошқариш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда бошқарув томонидан белгиланади;
Ташқи аудит - мустақил томондан, яъни корхона ва аудиторлик фирмаси ўртасидаги шартномада аниқланади.

  • Объект

Ички аудит - бошқарувнинг алоҳида фаолият вазифаси ҳақидаги, корхона ахборот тизимини яратиш ва текшириш;
Ташқи аудит - корхона ҳисоб ва ҳисобот тизими

  • Мақсади

Ички аудит - корхона бошқаруви томонидан аниқланди;
Ташқи аудит - аудит бўйича қонунчилик томонидан аниқланди.

  • Усуллари.

Ички аудит - мустақил танланади (ёки ички аудит андозалари томонидан аниқланади);
Ташқи аудит - аудиторлик андозалари томонидан аниқланади
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling