Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet60/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   201
Bog'liq
БХИТА

5510- "Аккредитивлар";
5520 - "Чек дафтарчалари";
5530-«Бошқа махсус счётлар».
Биринчи счётда аккредитивларда турган маблағларнинг ҳаракати ҳисобга олинади. Ҳисоб-китобларнинг аккредитивларда турган маблағларнинг ҳаракати ҳисобга олинади. Ҳисоб-китобларнинг аккредитивлар шаклида амалга оширилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан тартибга солинади.
5520 "Чек дафтарчалари" счётида чек дафтарчаларида бўлган маблағлар ҳаракати ҳисобга олинади. Ҳисоб-китобларни чеклар билан амалга ошириш тартиби банк қоидалари билан тартибга солинади. Чек дафтарчаларини бериш пайтида маблағларни депонентга ўтказиш 5510 "Банклардаги махсус счётлар" счёти дебети ва 5110 "Ҳисоб-китоб счёти", 5210 "Валюта счёти", 6810 "Банклардаги қисқа муддатли кредитлар" ва шу каби счётлар кредитланади. Банкдан олинган чек дафтарчалари бўйича суммалар корхонага берилган чекларнинг тўланишига қараб яқин банкнинг унга тақдим этилган чекларга тўланадиган суммаларида (банкнинг кўчирмаларига биноан) 5510 "Банкнинг махсус счётлар" счётининг кредитидан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш счётларининг (4800 "Турли дебиторлик қарзлари" ва бошқалар) дебетига ҳисобдан чиқарилади. Берилган, лекин банк ҳақини тўламаган (тўлашга тақдим этилмаган) чекларга доир суммалар 5510 "Банклардаги махсус счётлар" счётида қолади. 5520 "Чек дафтарчалари" счёти бўйича сальдо банкнинг кўчирмасига оид сальдога мувофиқ бўлиши керак.
5600 "Пул эквивалентлари ва йўлдаги пул маблағлари" счёти корхона кассасидаги пул ҳужжатлари (почта маркалари, давлат божи маркалари, векселлар ҳақи тўланган авиапатталар, дам олиш уйларига ва санаторияларга ҳақи тўланган йўлланмалар ва ҳоказоларнинг) мавжудлиги ва ҳаракати ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган. Пул ҳужжатлари 5600 "Пул эквивалентлари ва йўлдаги пул маблағлари" счётида номли қиймати бўйича ҳисобга олинади ва уларнинг аналитик ҳисоби пул ҳужжатларининг турлари бўйича юритилади. 5700 "Йулдаги жўнатмалар" счёти йўлдаги миллий ва ҳорижий валюталардаги пул маблағлари (ўтказмаларнинг), яъни корхонанинг ҳисоб-китоб счёти ёки бошқа счётида қайд этиш учун банклар кассаларида омонат кассаларга ёки почта бўлинмалари кассаларига киритилган, лекин ҳозирча белгиланган мақсад бўйича қайд этилмаган пул суммалари (асосан савдо тушуми)нинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳақидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Банк муассасалари, омонат кассалари почта бўлинмаларининг квитанциялари тушумни банк инкассаторларига топшириш учун илова қилинадиган қайдномалар нусхалари ва шу каби суммаларни (масалан, тушумни топширишда) 5700 "Йулдаги жўнатмалар" счёти бўйича ҳисобга олиш учун асос бўлади.
Ҳорижий валюталардаги пул маблағлари (ўтказмаларнинг) ҳаракати 5700 "Йулдаги жўнатмалар" счётида алоҳида тарзда ҳисобга олинади.
Шундай қилиб, пул маблағларини юқорида кўрсатилган тартибда тафтиш ва назорат олиб бориш корхонанинг пул маблағларининг самарали фойдаланиш имкониятини яратади.



Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling