Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet58/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Валюта счётлари бўйича муомалаларни амалга ошириш ва расмийлаштириш тартиби Ўзбекстон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади. Валюта счётлари бўйича муомалаларни ҳисобга олиш учун счётлар режасида 5210 "Валюта счёти" белгиланган. 5210 "Валюта счёти"нинг дебетида корхонанинг ҳисоб-китоб счётларига пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади. Ушбу счётнинг кредитида эса корхонанинг валюта счётларидан пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Корхонанинг валюта счётлари кредити ёки дебетига хато ёзилган ва банкнинг кўчирмаларини текширишда аниқланган суммалар "4860 "Норозилик бўйича олинадиган счётлар" счётида акс эттирилади. Валюта счётлари бўйича муомалалар бухгалтерия ҳисобида банкнинг кўчирмалари ва уларга илова қилинган пулли ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади. Амалдаги қонун ва меъерий ҳужжатларда ҳар қандай корхонага чет эл валютасидаги пул маблағларига эга бўлиши ва у билан хўжалик муомалаларини амалга оширишга рухсат этилган.
Чет эл валютасидаги муомалаларни расмийлаштириш банкда жорий валюта счётини очиш зарур. Корхонага валюта муомалаларини амалга оширишга хизмат қилувчи банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан валюта муомалаларини амалга ошириш учун махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлиши шарт. Шундай рухсатномага эга бўлган банкларни вакиллик банклари дейилади. Корхоналар ўзларининг валюта счётларини фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бюллетенида бериладиган чет эл валюталарида очиш мумкин.
Валюта счётини очиш учун корхона банкка қуйидаги ҳужжатларни топшириши зарур:

  1. Валюта счётини очиш учун ариза.

  2. Таъсис ҳужжатларининг нусхаси (устав, тасисчилар шартномаси, улар нотариал идоралар томонидан тасдиқланган бўлиши шарт).

  3. Регистрациядан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси.

  4. Корхона солиқ инспекциясида ҳисобга олганлиги ва пенсия фондида регистрациядан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома.

  5. Корхона бошлиғи ва бош бухгалтернинг имзолари ва айланма муҳр босилган карточка. Ушбу карточка нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши зарур.

Валюта счёти очилгандан сўнг банк ва унинг мижози ўртасида ҳисоб-китоб касса хизматини кўрсатиш бўйича шартнома имзоланади. Унда банк кўрсатилган хизмат турлари, кўрсатиладиган хизматлар учун тўланадиган ҳақлар, маблағларни жойлаштириш шартлари, томонларнинг хуқуқ ва бурчлари ва бошқалар кўрсатилади.
Барча корхоналар мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўрнатилган курслар бўйича Республика валюта фондига экспорт операцияларидан тушган валюта тушумларидан 15 фоизини сотишлари мажбурийдир.
Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи корхоналар экспорт операцияларидан тушган тушумларнинг 15 фоизини валюта бозорида сотишлари зарур. Корхонанинг валюта счёти очилган тижорат банки келиб тушган валютанинг юқорида таъкидланган 15 фоизини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг корреспонденция счётига ўтказиб бериши керак. Валюта муомалаларидаги ушбу хусусият транзит валюта счётида келиб тушган валюталар ҳисобини акс эттиришга бевосита таъсир қилади.
Валютани мажбурий сотиш тўғрисидаги топшириққа сотилган валютанинг сўмдаги эквивалентини қоплаш ва уни корхоналарнинг ҳисоб-китоб счётига ўтказишни таъминловчи тўлов топшириғи илова қилинади. Шундай қилиб, чет эл валютасидаги барча тушумлар 2 қисмдан иборат бўлади: чет эл валютасининг 85 фоизини жорий валюта счётига, қолган 15 фоизини эса банкдаги ҳисоб-китоб счётига сўмдаги эквиваленти бўйича ўтказиб берилади.
Сўмдаги эквивалент бу Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўрнатилган курслар бўйича чет эл валютасини қайта ҳисоблашдир. Бундай қайта ҳисоблаш ҳар хафтада бир марта Ўзбекистон Марказий банки эълон қилган курслар бўйича амалга оширилади.
Валюта муомалаларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун 5200 "Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар"да қуйидаги счётлар мавжуд:

  1. "Мамлакат ичидаги валюта счётлари"


  1. Download 2.22 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling