Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корхоналарнинг пул маблағлари
- Пул жамғариш воситасини
Пул қиймат ўлчови бўлиб-бу товарнинг маълум қийматидаги пул суммасига тенглигини кўрсатади ва товар қийматининг миқдори ҳисобланади. Пулда ифодаланган товар қийматининг баҳоси ҳисобланади. +иймат ўлчови вазифаси асосан баҳо орқали амалга оширилади. Унинг ёрдами билан корхона ишлаб чиққан товарнинг қиймати бозор ёки прейскурант (шартнома) баҳоси учун асос бўлади ва мамлакатнинг миллий валютасида ва унинг бошқа мамлакатлар валюталарига тенглаштирилган ҳолда акс эттирилади.
Корхоналарнинг пул маблағлари муомала жараёнида ишлаб чиқариш жараёни учун зарур бўлган ресурсларни сотиб олиш ва кўрсатилган хизмат ва бажарилган иш ҳажмлари учун тўлов воситаси ҳисобланади. Пулга корхона ҳамма зарур ресурсларни сотиб олиш ва барча тўловларни амалга ошириши мумкин. У хўжалик субъектлари ўртасидаги барча ҳисоб-китобларни амалга оширувчи универсал ўлчовдир. Пул жамғариш воситасини бажарганда бойлик тўплашга хизмат қилади. Албатта, пул бойликнинг асосий шакли, лекин унинг ягона шакли эмас, аммо пул бойлик тўплашнинг энг қулай воситаси ҳисобланади. Аммо бунинг учун пул қадрли бўлиши керак. Республикамизнинг миллий валютасини қадрли бўлишини таъминлаш мамлакатимизнинг энг асосий иқтисодий вазифаларидан бири ҳисобланади. Ушбу масала бўйича мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов шундай деб таъкидлаган эди: "+ачон миллий валюта кучли ва обрўли бўлса, иқтисодиёт ўшандагина мукаммал бўлади". Корхоналарнинг банкдаги ҳисоблашиш счёти ва валюта счётларида сақланаётган пул маблағлари мамлакатимиз иқтисодиётининг пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Чунки улар банкларни актив операцияларини жонлантирилишини таъминлайди, миллий ва чет эл валюталарининг ишлаб чиқариш жараёнидаги айланишини таъминлайди ва у бунда бирданига иккита муҳим вазифани бажаради. Биринчидан, корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилиш йўли билан пулнинг айланишини таъминлайди ва миллий валюта ҳисобига яратилаётган ялпи ички маҳсулот ва ялпи миллий даромадни ўсишини таъминлайди. Иккинчидан эса, корхонанинг ҳисоблашиш ва валюта счётлари пул маблағларини ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилганлиги учун банк ўз мижозларига ҳам маълум миқдорда ҳақ тўлайди. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling