Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet55/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Шундай қилиб, пулнинг биринчи вазифаси мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилса, иккинчи вазифаси эса корхоналарга маълум миқдорда даромад келтиради.
Пул тўлов вазифасини ҳам бажаради. Бунда пул корхона мол юборувчилар, пудратчилар ва бошқа хизмат кўрсатувчи хўжалик субъектларига ва давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондларга бўлган қарз мажбуриятларини бажаради.
Пул маблағларининг корхона иқтисодиётида тутган ўрни унинг асосий вазифаларини бажариш учун бухгалтерия ҳисоби бошқарув аппаратини тегишли маълумотлар тўплами билан таъминланиши зарур. Шунинг учун ҳам пул маблағлари ҳисобининг олдида қуйидаги асосий вазифалар туради:

  • корхонанинг пул маблағларини самарали бошқариш учун зарур маълумотлар билан таъминлаш;

  • тўлов ва ҳисоб-китобларни пул муомалаларини тартибга солувчи меъерий ҳужжатларда кўрсатилган тартибларга риоя қилган ҳолда ўз вақтида амалга ошириш;

  • ҳисоб регистрларида пул маблағларини нақдлиги ва ҳаракатларини ўз вақтида акс эттириш, чунки пул маблағларининг ҳаракати корхонанинг фаоллик даражасининг асосий кўрсаткичларидан биридир;

  • пул маблағларининг белгиланган мақсадларга сарфланиши, смета ва лимитларга амал қилишини назорат қилиш;

  • пул маблағларининг инвентаризациясини белгиланган муддатларда ўтказишини таъминлаш ва ўзаро ҳисоб-китоблар, муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини тўланишини назорат қилиш;

  • касса, ҳисоб-китоб, валюта ва банкдаги бошқа счётларда сақланаётган пул маблағларининг сақланишининг назоратини таъминлаш;

  • пул ресурсларининг ҳаракат оқимини прогнозлаш ва оптимизация қилиш бўйича тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш.

Ушбу масалаларнинг муваффақиятли бажарилиши корхонанинг пул маблағларидан самарали фойдаланишни таъминловчи бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятини яратади. Албатта, юқоридаги вазифаларни бажариш учун пул маблағларининг бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил қилиш зарур бўлади. Бунинг учун эса корхоналарда мавжуд маблағларни туркумлаш алоҳида аҳамиятга эгадир.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling