Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Дебет «Асосий воситалар» Кредит
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу бўйича асосий хулосалар: Асосий воситалар
- Мавзуга оид адабиётлар
Дебет «Асосий воситалар»
Кредит «Фавқулоддаги фойда» ва эскириш миқдори эса қуйидагича акс эттирилади; Дебет «Асосий воситалар» Кредит «Асосий воситалар эскириши». Ўзига тегишли асосий воситаларни инвентаризация қилиш билан бир вақтда ижарага олинган асосий воситалар ҳам текширилади. Ижарага олинган асосий воситалар объектлари бўйича инвентаризация рўйхати алоҳида ҳар бир ижарага берувчи бўйича алоҳида тузилади. Унда умумий маълумотлардан ташқари ҳар бир ижарага берувчи ва ижара муддати кўрсатилади. Инвентаризация рўйхатининг бир нусхаси ижарага берувчига жўнатилади. Назорат саволлари:Асосий воситаларнинг иқтисодий мазмуни ва хусусиятларини тушунтириб беринг. Асосий воситаларнинг баҳоланиши ва уларнинг аналитик ҳисоби қандай юритилади? Асосий воситаларнинг синтетик ҳисоби қандай юритилади? Асосий воситаларнинг корхонага келиб тушиш манбалари ва чиқиб кетиш йўналишларини изоҳланг. Асосий воситаларга эскириш суммаларини ҳисоблаш тартиби ва ҳисобини ташкил қилиш қандай тартибда юритилади? Асосий воситалар инвентаризациясини ўтказиш тартиби ва натижаларни ҳисобда акс эттиришни тушунтириб беринг. Мавзу бўйича асосий хулосалар: Асосий воситалар - корхона моддий техника базасининг асосини ташкил қилувчи меҳнат воситаларидир. Уларнинг асосий хусусиятлари - ўзининг ташқи кўринишини хўжалик оперциялари таъсирида ўзгартирмайдиган ва қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига эскириш суммалари орқали ўтказишдир. Асосий воситалар корхонада узоқ вақт хизмат қилади ва уларга эскириш суммалари бошлағич қиймати қоплангунга қадар ҳисобланади. Бундан ташқари, асосий воситалар корхонада ижарага берилиши ва олиниши мумкин. Мавзуга оид адабиётлар: Каримов И.А. Ўзбекистон: бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўли. - Т.: «Ўзбекистон», 1995. Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. - Т.: «Ўзбекистон», 1995. М. Умарова, У. Эшбоев, К. Ахмаджонов. Бухгалтерия ҳисоби. –Т.: "Меҳнат", 1999 й. Умарова М., Эшбоев Ў. Бухгалтерия ҳисоби. –Т.: ЎАЖБНТ Маркази, 2004. 175-212 бетлар. Н.П Кондраков. Бухгалтерский учет: Учебное пособие. –М.: ИНФРА-М, 1997.-560с, стр.107-144 И.Завалишина. Янгича бухгалтерия ҳисоби. –Т.: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси» нашриёт уйи, 2004. 129-179 бетлар. 8. "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, "Халқ сўзи" газетаси, 12-сон, 1996 й. 9.Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар Режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома (қўшимча ва ўзгаришлар билан). –Т.: 2002 й. 10.Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти ва унга шарҳ. –Т.: «Молия», 1999 й. –120б. 11. Ўзбекистон Республикаси молиявий қонунлари. –Т.: 2000 й. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling