Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


"Чет элдаги валюта счётлари"


Download 2.22 Mb.
bet59/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   201
Bog'liq
БХИТА

"Чет элдаги валюта счётлари"

Корхона ўзининг валюта маблағларини нафақат мажбурий балки ўз ҳохиши билан ҳам сотиши мумкин. Ушбу муомалалар корхонанинг валюта счёти очилган банк орқали амалга оширилади ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби 9220 "Бошқа активлар реализацияси" счёти орқали амалга оширилади. Корхона ўзининг чет эл валютасини мажбурий равишда сотганда ушбу хўжалик муомаласи бухгалтерия ҳисобининг счётларида қуйидагича акс эттирилади.
Чет эл валютасини сотишга доир хўжалик муомалаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишининг мазмунини кўриб чиқамиз.

  1. Чет эллик харидор корхонанинг транзит валюта счётига товар (иш, хизмат) қийматини ўтказиб беради.

  2. Транзит валюта счётидан мажбурий сотишга тегишли 30% валютани ўтказиб берди. Аммо бу банкдан тегишли ҳужжатлар олгунга қадар 5710 "Йўлдаги пул маблағлари" счётида ҳисобга олинади.

  3. Сотилган валютанинг транзит валюта счётидаги қиймати 9220 "Бошқа активлар реализацияси" счётининг дебетига ўтказилади.

  4. Сотилган валютанинг сўмдаги эквиваленти банкдаги 5110 "Ҳисоб-китоб" счётига келиб тушади.

  5. Валютанинг ижобий курсдаги фарқи фойда сифатида 9540 "Курс фарқлари (ижобий) дан олинган даромадлар" счётида акс эттирилади.

  6. Валютанинг салбий курсдаги фарқи зарар сифатида 9620 "Курс фарқларидан зарарлар" счётида акс эттирилади.

  7. Корхоналар муомалаларини тартибга солувчи қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг ички валюта бозоридан қонунда рухсат этилган мақсадлар учун чет эл валютасини тегишли банклар орқали сотиб олишлари мумкин. Корхонанинг банкка чет эл валютасини сотиб олиш тўғрисидаги илтимоси (заявка) орқали расмийлаштирилади.

Бошқа пул маблағларининг ҳисоби. Бошқа пул маблағларига "Банкдаги махсус счётлар", "Пул эквивалентлари ва йўлдаги пул маблағлари ҳисоби" счёти ва "Йўлдаги жўнатмалар" счётларидаги пул маблағлари киради. 5500 "Банклардаги махсус счётлар" счёти республика ҳудудида ва ҳорижда аккредитивлар, чек дафтари, бошқа тўлов ҳужжатларида (векселлардан ташқари) жорий, алоҳида ва бошқа махсус счётларда Ўзбекистон Республикаси валютасида ва ҳорижий валютадаги пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати ҳақидаги, шунингдек, мақсадли молиялаш маблағларининг (тушумларининг) алоҳида тарзда сақланиши лозим бўлган қисми ҳаракати ҳақидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. 5500 "Банклардаги махсус счётлар" счётида қуйидаги счётлар очилган:

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling