Ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушиши ва сарфланишини ҳужжатлаштириш. Корхонага келиб тушадиган ва ишлаб чиқаришга сарфланадиган ишлаб чиқариш захиралари тегишли дастлабки ҳужжатларга асосан расмийлаштирилади.
Ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушиши ва сарфланишини акс эттирувчи дастлабки ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши моддий қийматликларнинг ҳисобини асосини ташкил қилади. Чунки дастлабки ҳужжатлар асосида ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушиши ичидаги ҳаракати ва ишлаб чиқаришга сарфланиши устидан назорат амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш захираларининг ҳаракатини акс эттирувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда улар ҳар томонлама чуқур текширилиши зарур. Бунда асосий эътибор хўжалик жараёнини содир қилган шахслар имзосининг мавжудлиги ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш зарур. Моддий қийматликларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлган хўжалик жараёнларини тегишли ҳужжатларда акс эттиришни назорат қилиш вазифаси корхонанинг бош бухгалтерия ва ишлаб чиқариш бўлинмаларнинг раҳбарларига юклатилган.
Ишлаб чиқариш захиралари асосан қуйидагилардан келиб тушади:
мол етказиб берувчилардан;
моддий жавобгар шахслар орқали нақд пулга сотиб олинади;
ўзининг ишлаб чиқарилишидан;
асосий воситалар ва арзон баҳоли ва тез тузувчи буюмларни жўнатишдан;
инвентаризация натижасида илгари ҳисобга олинмаган ишлаб чиқариш захиралари аниқланганда.
Моддий қийматликларни ФИФО ва ЛИФО
усулларида баҳолаш
Кўрсаткичлар
|
Миқдори, дона
|
Бир бирлик-нинг баҳоси, сўмда
|
Сумма, сўмда
|
1. Материалларнинг қолдиғи 01.01.06 й.
|
40
|
25
|
1000
|
Материалларнинг келиб тушиши
биринчи партия
иккинчи партия
учинчи партия
|
60
50
30
|
25
30
35
|
1500
1500
1050
|
Ой бўйича жами:
Ой мобайнида материалларнинг сарфланиши:
а) фифо усули бўйича
биринчи партия
иккинчи партия
учинчи партия
|
140
100
50
10
|
25
30
35
|
4050
2500
1500
350
|
Ой бўйича жами:
б) Лифо усули бўйича
биринчи партия
иккинчи партия
учинчи партия
|
160
30
50
80
|
35
30
25
|
4350
1050
1500
2000
|
Ой бўйича жами:
Материалларнинг қолдиғи 01.02.06 йилга
а) фифо усули бўйича
б) лифо усули бўйича
|
160
20
20
|
35
25
|
4550
700
500
|
Ҳар бир корхонада ишлаб чиқариш режасини бажариш учун йил бошида ишлаб чиқариш захираларига бўлган талаб аниқланади ва тегишли таъминот ташкилотлари билан шартномалар тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |