Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушиши ва сарфланишини ҳужжатлаштириш


Download 2.22 Mb.
bet65/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушиши ва сарфланишини ҳужжатлаштириш. Корхонага келиб тушадиган ва ишлаб чиқаришга сарфланадиган ишлаб чиқариш захиралари тегишли дастлабки ҳужжатларга асосан расмийлаштирилади.
Ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушиши ва сарфланишини акс эттирувчи дастлабки ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши моддий қийматликларнинг ҳисобини асосини ташкил қилади. Чунки дастлабки ҳужжатлар асосида ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушиши ичидаги ҳаракати ва ишлаб чиқаришга сарфланиши устидан назорат амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш захираларининг ҳаракатини акс эттирувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда улар ҳар томонлама чуқур текширилиши зарур. Бунда асосий эътибор хўжалик жараёнини содир қилган шахслар имзосининг мавжудлиги ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш зарур. Моддий қийматликларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлган хўжалик жараёнларини тегишли ҳужжатларда акс эттиришни назорат қилиш вазифаси корхонанинг бош бухгалтерия ва ишлаб чиқариш бўлинмаларнинг раҳбарларига юклатилган.
Ишлаб чиқариш захиралари асосан қуйидагилардан келиб тушади:

  • мол етказиб берувчилардан;

  • моддий жавобгар шахслар орқали нақд пулга сотиб олинади;

  • ўзининг ишлаб чиқарилишидан;

  • асосий воситалар ва арзон баҳоли ва тез тузувчи буюмларни жўнатишдан;

  • инвентаризация натижасида илгари ҳисобга олинмаган ишлаб чиқариш захиралари аниқланганда.



Моддий қийматликларни ФИФО ва ЛИФО
усулларида баҳолаш



Кўрсаткичлар

Миқдори, дона

Бир бирлик-нинг баҳоси, сўмда

Сумма, сўмда

1. Материалларнинг қолдиғи 01.01.06 й.

40

25

1000

  1. Материалларнинг келиб тушиши

  • биринчи партия

  • иккинчи партия

  • учинчи партия

60
50


30

25
30


35

1500
1500


1050

  1. Ой бўйича жами:

  2. Ой мобайнида материалларнинг сарфланиши:

а) фифо усули бўйича

  • биринчи партия

  • иккинчи партия

  • учинчи партия

140

100
50


10

25
30
35

4050

2500
1500


350

Ой бўйича жами:
б) Лифо усули бўйича

  • биринчи партия

  • иккинчи партия

  • учинчи партия

160

30
50


80

35
30
25

4350

1050
1500


2000

Ой бўйича жами:

  1. Материалларнинг қолдиғи 01.02.06 йилга

а) фифо усули бўйича
б) лифо усули бўйича

160
20
20

35
25



4550
700
500

Ҳар бир корхонада ишлаб чиқариш режасини бажариш учун йил бошида ишлаб чиқариш захираларига бўлган талаб аниқланади ва тегишли таъминот ташкилотлари билан шартномалар тузилади.





Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling