Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Хом-ашё ва асосий материаллар


Download 2.22 Mb.
bet63/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Хом-ашё ва асосий материаллар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг моддий асосини ташкил қилувчи меҳнат предметларидир. Хом-ашёларга қишлоқ хўжалиги ва қазилма саноатининг маҳсулотлари (дон, пахта, сут, гўшт, сабзавот маҳсулотлари ва бошқалар) киради. Материалларга қайта ишлаш саноати маҳсулотлари- ун, ёғ, ёқилғи мойлаш материаллари, қанд ва бошқалар киради.
Ёрдамчи материаллар хом-ашё ва асосий материалларга қўшимча равишда фойдаланилади ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга маълум даражада истеъмол хусусиятларини беради, шунингдек, меҳнат воситаларини таъмирлашда ва ишлаб чиқариш жараёнини енгиллаштириш учун фойдаланилади.
Шуни эътиборга олиш зарурки, материалларни асосий ва ёрдамчи материалларга бўлиш шартли ҳарактерга эга бўлиб бир тармоқда асосий ҳисобланган материаллар бошқа тармоқлар учун ёрдамчи материал бўлиши мумкин.
Сотиб олинган ярим фабрикатлар- қайта ишлашнинг маълум босқичини ўтган, лекин тайёр маҳсулот ҳолатига етмаган хом-ашё ва материаллардир. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида улар ҳам асосий материаллар ролини бажаради ва уларнинг моддий асосини ташкил қилади.
Ишлаб чиқаришдан қайтарилган чиқиндилар- тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнига сарфланган хом-ашё ва материаллар, ярим фабрикатлар қайта ишлаш жараёнидаги қолдиқлардир.
Ёқилғиларни учга бўлиш мумкин,- технологик ёқилғилар, двигатель ва хўжалик ёқилғилари. Технологик ёқилғилар технологик мақсадлар учун фойдаланилади. Двигатель ёқилғилари эса двигателни юргизиш учун ишлатилади. Хўжалик ёқилғилари иситиш учун фойдаланилади.
Тара ва тара материаллари (коробкалар, қоплар ва бошқалар) тайёр маҳсулотлар, ярим фабрикатлар, материаллар ва бошқа нарсаларни қадоқлаш, транспортировка қилиш ва сақлаш учун фойдаланилади.
Эҳтиёт қисмлар- машина, асбоб-ускуна ва бошқа меҳнат воситаларини таъмирлаш учун ишлатилади.
Бундан ташқари ишлаб чиқариш захиралари ҳар бир туркумнинг ичида ҳам маълум белгилари ва сифат кўрсаткичларига қараб гуруҳланади. Масалан: ишлаб чиқариш захираларининг юқоридаги туркумланиши уларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини ташкил қилиш учун фойдаланилади.
Ишлаб чиқариш захираларини ҳисобга олиш учун бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасида қуйидаги счётлар тайинланган:
1000 "Материаллар"; 1100 "Ўстиришдаги ва бўрдоқидаги ҳайвонлар ҳисоби"; 1500 "Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш"; 1600 "Материаллар қийматидаги фарқ ҳисоби" счётларидир.
Шунингдек балансдан ташқари счётлар 002 "Моддий сақлаш учун қабул қилинган товар-моддий қийматликлари", ва 003 "+айта ишлаш учун қабул қилинган материаллар".
Юқоридаги материалларнинг ҳар бири ўз гуруҳи ичида турлари, ўлчамлари, сортлари, маркалари ва бошқа кўрсаткичлари бўйича гуруҳларга ажратилади. Материалларнинг ҳар бирига номенклатура номерлари берилади ва уларни махсус реестрларга ёзиб қўйилади. Ушбу реестрлар номенклатура баҳолари дейилади ва унда ҳар бир материалларнинг қатъий ҳисоб баҳоси кўрсатилади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling