Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Мавзуга оид қўшимча адабиётлар


Download 2.22 Mb.
bet62/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Мавзуга оид қўшимча адабиётлар:


  1. Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари. 24.01.98 йил. № 376 ЎзР МБ.

  2. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб китоблар тўғрисидаги Низом. 08.10.98 №496 ЎзР МБ.

3. Инструкции о банковских счётах, открўваемўх в банках Руз от 2.11.98 № 539.


7-Мавзу: Ишлаб чиқариш захиралари ҳисоби
Ажратилган вақт – 4 соат
Асосий саволлар:


1. Ишлаб чиқариш захираларининг туркумланиши уларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини ташкил қилиш.
2. Ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушишини ва сарфини ҳужжатлаштириш.
Мавзуга оид ибора ва тушунчалар: Меҳнат предметлари, меҳнат воситалари, белгиланган сарфлаш меъёрлари, режа таннархи, ҳақиқий таннарх, ЛИФО, ФИФО, АВЕКО, мол етказиб берувчилар, далолатнома, юк хатлари, ишончнома, лимит забор карточкалари, талабномалар, қайдномалар, рўйхатга олиш.
Мавзуга оид муаммолар:
1. Моддий қийматликларни ФИФО, ЛИФО, ўртача қиймат бўйича баҳолаш мумкин. Бунга ўз мулоҳазаларингизни билдиринг.
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда корхона ишлаб чиқариш захиралари, уларни туркумлаш ва ҳисобини ташкил этиш тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Ишлаб чиқариш захираларининг туркумланиши, синтетик ва аналитик ҳисоб юритишнинг хусусиятларини айтиб бера олади
1.2. Ишлаб чиқариш захираларини баҳолаш усулларини фарқлай олади
1-савол баёни. Ишлаб чиқариш захираларининг туркумланиши уларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини ташкил қилиш. Корхоналарнинг ишлаб чиқариш захираларига ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат предметлари киради. Улар ҳар бир ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилади ва ўз қийматини тўла равишда янги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ўтказади.
Ишлаб чиқариш захираларининг бухгалтерия ҳисоби олдига қуйидаги асосий вазифалар қўйилган:

  • ишлаб чиқариш захираларини сақланиши устидан назорат ўрнатиш;

  • омбордаги мавжуд ишлаб чиқариш захираларининг белгиланган меъёридан ошмаётганлигини назорат қилиш;

  • ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушиши, сақланиши ва сарфланиши билан боғлиқ бўлган хўжалик жараёнларини ҳужжатларда тўғри расмийлаштириш;

  • ишлаб чиқаришга сарфланаётган захираларнинг белгиланган меъёрларига амал қилишини ва калькуляция объектлари бўйича тўғри тақсимланишини назорат қилиш.

Ишлаб чиқариш захиралари ҳисобини тўғри ташкил қилишда уларни илмий асосда туркумлаш муҳим аҳамиятга эга.
Ишлаб чиқариш захираларининг ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган ролига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: хом-ашё ва асосий материаллар; сотиб олинган ярим фабрикатлар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлари, қурилиш моллари, идиш ва идиш материаллари, четга қайта ишлаш учун берилган материаллар, хўжалик жиҳозлари ва инвентарлари, бошқа материаллар.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling