Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet70/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Бу даврда ходимларни ижтимоий кафолатга олишнинг янги йўналиши инфляция натижасидаги аҳолининг кўрган зарарини ва даромадини индексация қилишдир. Ушбу кафолатни амалга оширишда давлат томонидан ташкил қилинган бюджетдан ташқари жамғармалар, (ижтимоий муҳофаза, пенсия жамғармалари, бандлик жамғармаси ва ҳ.з) муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам ҳозирги ўтиш даврида меҳнат ва унга ҳақ тўлашни ҳисобга олиш субъектнинг ҳисоб тизимида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Чунки унинг асосий вазифалари қуйидагилардан ташкил топган:


  • ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоблашишни (меҳнат ҳақи ва бошқа тўловларни ҳисоблаш, тегишли суммаларни ушлаш ва қолган суммаларни бериш) ўз вақтида амалга ошириш;

  • ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархига ҳисобланган меҳнат ҳақи ва тегишли ажратмаларни ўз вақтида ва тўғри қўшиш;

  • тезкор бошқаришни амалга ошириш ва тегишли ҳисобот маълумотларини тайёрлаш учун меҳнат ва унга ҳақ тўлаш билан боғлиқ кўрсаткичларни йиғиш ва гуруҳлаштириш;

  • ижтимоий суғурта, пенсия ва бандлик жамғармалари билан ҳисоблашишни ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш.

Меҳнат ва унга ҳақ тўлашни ҳисобга олиш, ҳисоботни тузиш ва меҳнат ҳақи жамғармаси устидан назорат қилиш ва ижтимоий хусусиятга эга бўлган тўловларни амалга ошириш учун субъектларнинг ходимлари, жумладан, саноат тармоғидаги субъектларнинг ишчи ва ходимлари учта гуруҳга бўлинади:

  1. саноат ишлаб чиқаришидаги ишчи ва ходимлар – ушбу субъектнинг асосий йўналишида банд бўлган ишчилар ва ходимлар;

  2. носаноат ишлаб чиқаришидаги ишчи ва ходимлар – асосий ишлаб чиқаришга ва субъектнинг фаолиятини муқобил юритишга ёрдам берувчи тармоқларда банд бўлган ишчи ва ходимлар;

  3. асосий рўйхатдан ташқари ишчи ва ходимлар – пудрат шартномаси ва бошқа вақтинча шартномаларга асосан вақтинча субъектда ишлаётган ва унга хизмат кўрсатаётган ишчи ва ходимлар.

Бундан ташқари меҳнат бўйича ҳисобот шаклида саноат ишлаб чиқаришдаги ишчи ва ходимлари ўз навбатида иккита гуруҳга – асосий ишчилар ва хизматчилар (раҳбарлар, мутахассислар ва бошқа хизматчилар)га бўлинади. Юқорида келтирилган гуруҳлар, ходимларнинг сони ва таркиби тўғрисидаги кўрсаткичлар тегишли «Ишчи ва хизматчиларнинг сони ва меҳнат ҳақи бўйича статистика маълумотларини тузиш» тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ тартибга солинади ва аниқланади.
Иш ёки хизматга қабул қилинган ҳар бир ходимга махсус табел номери бириктирилади, ушбу номер шахсий таркибни ҳисобга олувчи ҳужжатларда, бажарган ишларни тасдиқловчи ва меҳнатга ҳақ тўлаш ҳужжатларига қўйиб борилади, чунки бу номер ҳисобни компьютерлаштиришда код вазифасини ҳам бажаради. Ушбу ходим бошқа ишга ўтказилганда ёки сафдан чиқарилганда унга бириктирилган номер йил давомида бошқа ходимга бириктирилмайди. Юқорида қайд қилинган дастлабки ҳужжатга асосан (чунки буйруқнинг бир нусхаси бухгалтерияга берилади) бухгалтерияда ушбу ходимга маълумотнома ёки шахсий счёт очилиб, унда ҳар ойда ҳисобланган меҳнат ҳақи йиғилиб борилади, чунки унинг таътилга чиқишида ёки бошқа зарур ҳолатларда ҳисобланган меҳнат ҳақини текшириш, ўртача ойлик ёки кунлик меҳнат ҳақларини аниқлаш учун ушбу маълумотлар зарур ҳисобланади. Ҳар ойда ходим учун табел тўлдирилади. Табелнинг бет варағида шартли белгилар қўйилади (келган бўлса тегишли соатлар, келмаган бўлса сабаблари), Д-дам олиш куни, Б-байрам, К-касал, Х-хизмат сафари, Т-таътилда ва ҳ.з.
Иш вақтидан фойдаланишни назорат қилишнинг қуйидаги усуллари мавжуд:

  • махсус карточкалар ёрдамида–ушбу карточкалар ўрнатилган махсус соатларда қайд қилинади ва унда ходимнинг ишга келган ёки ишдан кетган вақтлари кўрсатилади;

  • жетонлар ёрдамида (ходимнинг табел номери қўйилган пластик карточкалар)–бу усулда ҳар бир ходимга табел номери кўрсатилган пластик карточка берилади ва уларнинг ишга келган ёки кетган вақти ушбу жетон ёрдамида махсус машиналарда қайд қилинади;

  • рухсатнома усули–ушбу усул қўлланилганда ҳар бир ходим ишга келганда ўзининг рухсатномасини топширади ва ишдан кетаётганда уни олиб кетади. Рухсатномани топшириш ва олиш вақтлари махсус китобларда қайд қилинади;

  • махсус назорат ўтказиш мосламалари ёрдамида–бу усул қўлланилганда ходим ишга келганда ва ишдан кетаётганда ушбу мосламанинг ичидан ўтади ва унга келган ва кетган вақти қайд қилинади;

  • билдиришнома-қайднома-бу усулда тегишли билдиришнома ва табел қайдномалари тегишли бўлинмаларнинг раҳбарлари томонидан тўлғазилиб борилади ва уларда ходимларнинг ишга келганлиги ва келмаганлигининг сабаблари қайд қилинади.
Назорат саволлари:


Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling