Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- +ўшимча иш ҳақи
- +ўшимча тўлаш ва рағбатлантирувчи
- Тунда бажарилган иш учун қўшимча ҳақ тўлаш.
- Иш вақтидан ортиқча вақтда бажарилган иш учун ҳақ тўлаш.
- Байрам кунлари ишлаганлик учун ҳақ тўлаш.
Вақтбай-мукофот шаклида асосий иш ҳақидан ташқари мукофот ҳам тўланади.
Иш ҳақи ўз таркибига кўра иккига бўлинади: асосий ва қўшимча. Асосий иш ҳақи дейилганда ишчи ва хизматчиларнинг ишлаган вақти учун тўланадиган ҳақ тушунилади. Масалан, вақбай ва ишбай ҳақининг барча турлари, меҳнат шароитиинг ўзгарганлиги учун тўланадиган қўшимча ҳақ, тунги сменада ишлаганлигига ҳамда смена соатидан ортиқча ишлаганлиги учун тўланадиган ҳақ ва бошқалар назарда тутилади. +ўшимча иш ҳақи деб ишчи ва хизматчиларнинг ишламаган вақти учун амалдаги қонун қоидаларга мувофиқ тўланадиган ҳаққа айтилади. Масалан, меҳнат таътили учун, ёши 18 га етмаган ўсмирларнинг ишламаган соати учун, давлат, жамоа ишлари билан банд бўлишгани учун тўланадиган ҳақ ва бошқалар. +ўшимча тўлаш ва рағбатлантирувчи кўринишдаги қўшимча ҳақлар ва устамалар, асосан, бажарилаётган ишнинг ўзгача хусусияти билан (ишнинг даврийлиги, узоқлик, аниқсизлик ҳажми ва кўп сменалиги билан ва ҳ.з) ёки умумий шартлардан фарқ қиладиган ишнинг шартлари билан боғлиқ. Тунда бажарилган иш учун қўшимча ҳақ тўлаш. Соат 22 дан 6 гача бўлган вақт тун ҳисобланади. Бу иш вақтини ҳисоблаш ойлик табелида кўрсатилади. Тунда бажарилган иш субъектда қўлланиладиган бирламчи ҳужжатлар асосида кўрсатилади, тузилган шартномага асосан ва юқори қийматда ҳақ тўланади. Бунда ҳақ тўлаш қонунда кўрсатилгандан кам бўлмаслиги керак. Иш вақтидан ортиқча вақтда бажарилган иш учун ҳақ тўлаш. Бу ҳолда ишчига ортиқча ишлаган 2 соати учун умумий шароитдаги иш вақтида ишлаганига қараганда 1,5 баробар ҳақ тўланади ва кейинги охирги соатлари учун 2 баробар ҳақ тўланади. Байрам кунлари ишлаганлик учун ҳақ тўлаш. Ишлаб чиқариш технологияси бўйича тўхташи мумкин бўлмаган субъектларга (ГРЭСлар, қозонхоналар, ўт ўчирувчилар, транспортчилар ва ҳ.з) байрам кунлари ишлашга рухсат берилади. Бу кунлар учун меҳнат ҳақи тўлаш қуйидагича белгиланади: ишбай ишчиларга 2 баробардан кам бўлмаган меҳнат ҳақи; соатбай ва кунбай ишчиларга 2 баробардан кам бўлмаган меҳнат ҳақи; ойлик меҳнат ҳақи олувчи ишчиларга ишлаган соатлари ёки куни учун 2 баробардан кам бўлмаган меҳнат ҳақи, агар бу соат ёки ойлик вақт ҳажмидан ортиқ бўлса, агарда байрам кунлари ишлаган вақти 1 ойлик меҳнат вақтининг меъёрига кирса, унда 1 баробар меҳнат ҳақи тўланади. Ҳозирги кунда асосий тарифларни ташкил қилувчи омиллар бўйича меҳнат ҳақини белгилаш учун тариф даража (ставка)лари ва маошлар тизими тузилишининг асоси бўлиб Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан белгиланган энг кам меҳнат ҳақи ҳисобланади. Асосан, қонун чиқарувчилик тартибида ўрнатилган энг кам меҳнат ҳақидан ва иш вақтининг ўртача ойлик давомийлигидан (фонднинг ўртача ойлик иш вақтидан) келиб чиқиб, 1-гуруҳли соатлик тариф даража (ставка)ларнинг энг кам (минимал) миқдори аниқланади. Вазирлар Маҳкамаси томонидан 23.07.96 йилда қабул қилинган 590-сонли қарор билан халқ хўжалигида ишловчи ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат ҳақи бўйича ягона тариф тизими (ЯТТ) жорий қилинди. У 01.09.96 йилдан бошлаб бюджет маблағида турувчи ҳамма муассасалар, ташкилотлар ва субъектларга киритилган. Бошқа субъектлар учун эса, мулк шаклларидан қатъий назар тавсия этиладиган хусусиятга эга. ЯТТ иқтисодиётнинг ҳамма тармоғидаги ишчиларнинг меҳнат ҳақи бўйича тариф коэффициентларининг шкаласини ташкил этади ва у 22 та разрядга бўлинган. ЯТТ нинг нолинчи разрядининг асосида меҳнат ҳақининг минимал ўлчови ётади ва разрядлар ўртасидаги ўсиш ўртача 14%ни ташкил қилиб умумий маош даражасининг ўсиш диапазони 1:8,16 ни ташкил қилади. Иқтисодий ислоҳатлар шароитида меҳнат ҳақини ҳисоблашни такомиллаштириш унинг асосий йўналишларидан бири. У ҳар хил тармоқли субъектларнинг ва иқтисодий секторларининг (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Бюджет доирасидаги ишчиларнинг меҳнат ҳақи бўйича ягона тариф сеткаси» тамойили бўйича) «заводли» ягона тариф сеткасини ишлаб чиқаришга ва жорий қилишга ўтиш ҳисобланади. Ўртача кунлик маошнинг ҳисобот давридаги ҳақиқий тўланган суммаларининг миқдорини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан ўрнатилган иш вақтининг ўртача ёки қисқартирилган муддатидан келиб чиққан ҳолда иш кунларининг миқдорига бўлиш орқали ҳамда таътил ҳақи учун эса-ҳисобот даврида тўланган ҳақиқий суммаларни 3 га тегишли коэффициентга бўлиш орқали топилади: -25,25 –иш кунларида ўрнатилган таътил ҳақи пайтидаги иш кунларининг ўртача ойлик сони; -25,60 –календар кунларида ўрнатилган таътил ҳақи пайтида календар кунларининг ўртача ойлик сони. Бунда иш кунларида ўрнатилган ҳар йилги таътилнинг муддати 6 кунлик иш ҳафтаси (агарда бошқа тартиб ўрнатилган бўлмаса), якшанбадаги дам олиш куни билан календар бўйича ҳисобланишини назарда олиш керак. Таътил даврига тўғри келадиган байрамли ишланмайдиган кунлар таътилнинг календарли санасига киритилмайди ва ҳақ тўланмайди. Масалан: иш вақтидан фойдаланиш ҳисоби табелига мувофиқ 200__йил октябр ойи учун ва субъект раҳбарининг буйруғига биноан ишчига навбатдаги таътил 200__йил 20 октябрдан берилди, таътил муддати 24 кун. Аналитик ҳисоб маълумотларига асосан ишчининг меҳнат ҳақи кейинги 3 ойда қуйидаги моддалардан ташкил топган:
Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling