8-Мавзу: Меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби
Ажратилган вақт – 4 соат
Асосий саволлар:
1. Меҳнат ва иш ҳақи ҳисобини юритишнинг вазифалари. Ишчи ва ходимлар оператив ҳисоби.
2. Иш ҳақи турлари ва шакллари.
3. Иш ҳақидан ушланмалар ва ажратмалар ҳисоби.
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Ходимлар оператив ҳисоби. Асосий ходимлар. Ишчи ва хизматчилар. Шахсий таркиб. Табель ҳисоби. Иш ҳақи шакллари. Иш ҳақи турлари. Вақтбай ва ишбай иш ҳақлари. Иш ҳақидан ушланмалар. Иш ҳақидан ажратмалар. Даромад солиғи. Иш ҳақи синтетик ва аналитик ҳисоби.
Мавзуга оид муаммолар:
1. Иш вақтидан фойдаланишни назорат қилиш корхона иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллайди. Буни қандай мисоллар ёрдамида изоҳлаш мумкин?
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда шахсий таркиб, ходимларнинг оператив ҳисоби тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Корхона ходимларининг оператив ҳисоби тўғрисида сўзлаб бера олади.
1.2. Шахсий таркиб ҳисобини юритиш ва ҳужжатлаштиришни тушунтириб бера олади.
1-савол баёни. Меҳнат ва иш ҳақи ҳисобини юритишнинг вазифалари. Ишчи ва ходимлар оператив ҳисоби. Ўтиш даврида иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш йўналишига тегишли муҳим ўзгаришлар киритилмоқда. Бунинг натижасида меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тартиби ва йўналишлари бўйича тузилган сиёсат ҳам ўзгармоқда.
Ушбу сиёсатни жорий қилиш натижасида давлатнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўйича кўпчилик тадбирлари хўжалик юритувчи субъектларнинг зиммасига ўтмоқда.
Чунончи, субъектлар бу даврда меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакли, тизими, миқдори ва моддий рағбатлантириш тадбирларини мустақил равишда белгиламоқдалар. Натижада «иш ҳақи» тушунчаси ўзгарди, чунки унинг таркибига иш ҳақидан ташқари қуйидаги ҳисобланадиган ва олинадиган даромадлар қўшилади:
молиялаштириш манбаидан қатъий назар ҳар хил мукофотлар, қўшимча ва устама тўловлар, ижтимоий имтиёзлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларнинг ишламаган кунлари (таътил, байрам кунлари ва ш.ў) учун ҳисобланган суммалар ва ҳоказолар.
Do'stlaringiz bilan baham: |