Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш таннархи
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари: 1.
- 2-савол бўйича дарс мақсади
Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш таннархи маҳсулот (иш, хизмат) ни ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш жараёнида ишлатиладиган табиат ресурслари, хом-ашё, материал, ёқилғи, энергия, асосий фондлар, меҳнат ресурслари ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа харажатларнинг пулдаги ифодасидир.
Низомга мувофиқ, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига маҳсулот ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришини ташкил қилиш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган харажатлар қўшилади. Уларга қуйидагилар киради: тўғри ва эгри материаллар харажатлари, тўғри ва эгри меҳнат харажатлари, ишлаб чиқариш аҳамиятидаги устама харажатлар қўшилган ҳолда бошқа эгри ва тўғри харажатлар. Шундай қилиб, юқорида айтилганлар асосида хулоса қилиш мумкинки, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини ташкил қиладиган харажатлар иқтисодий мазмунига мувофиқ қуйидаги харажатлар элементларига бўлинади: ишлаб чиқариш материал харажатлари (қайтариладиган чиқиндилар қиймати чиқариб ташланган ҳолда); ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари; ишлаб чиқаришга тааллуқли ижтимоий суғурта ажратмалари; ишлаб чиқариш аҳамиятидаги асосий фондлар ва номоддий активлар амортизацияси; ишлаб чиқариш аҳамиятидаги бошқа харажатлар. Назорат саволлари: 1. Маҳсулот таннархи нима? 2. Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини калкуляция қилиш бир-бири билан қандай боғлиқ? 3. Калькуляция қилишнинг қандай усуллари мавжуд? 4. Иқтисодий мазмунига мувофиқ харажатлар қандай элементларга бўлинади? 5. Тўғри ва эгри харажатлар таркибига нималар киради? 2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда ишлаб чиқариш харажатлари ва уларни туркумлаш тўғрисида тушунча хосил қилдириш. Идентив ўқув мақсадлари: 2.1. Ишлаб чиқариш харажатлари ва унинг туркумларини ажрата билади. 2.2. Асосий ишлаб чиқариш харажатлари ва уларни маҳсулот таннархига қўшишни ифодалаб бера олади. 2-савол баёни. Ишлаб чиқариш харажатларини туркумлаш. Режалаштириш, ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилишни ташкил қилишнинг асосий тамойилларидан бири ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоб ва ҳисоботда тўғри гуруҳлашдир. «Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ ҳамма харажатлар қуйидагича гурухланади: маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига қўшиладиган харажатлар; ишлаб чиқариш таннархига қўшилмайдиган, аммо асосий фаолиятдан олинадиган фойдада ҳисобга олинадиган давр харажатларига қўшиладиган харажатлар; корхона умумхўжалик фаолиятидан олинадиган фойда ва зарарларда ҳисобга олинадиган корхона молиявий фаолияти бўйича харажатлар; даромаддан ёки фойдадан солиқлар тўлангунга қадар фойда ёки зарар ҳисоб-китобида ҳисобга олинадиган тасодифий зарарлар. Шундай қилиб, харажат моддалари қуйидагича гурухланади: Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling