4. Калкуляция объекти нима?
5. Эгри ва тўғри харажатлар нима?
3-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда асосий ишлаб чиқариш харажатларининг таркиби, улар ҳисоби ва маҳсулот таннархига ўтказилиш тартиби тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш
Идентив ўқув мақсадлари:
3.1. Асосий ишлаб чиқариш харажатлари таркибини айтиб бера олади.
3.2. Асосий ишлаб чиқариш харажатларини бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттира олади.
3-савол баёни. Асосий ишлаб чиқариш харажатларининг таркиби, уларнинг ҳисоби ва маҳсулот таннархига ўтказилиши тартиби. Корхонанинг асосий фаолият тури бўлиб ҳисобланувчи маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га оид асосий ишлаб чиқариш харажатлари 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётида акс эттирилади.
Бевосита маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ бевосита харажатлар, шунингдек ёрдамчи ишлаб чиқаришларга оид харажатлар, асосий ишлаб чиқаришнинг бошқарилиши ва унга хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ билвосита харажатлар ва бракдан кўрилган йўқотишлар 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебети бўйича акс эттирилади.
Масалан, маҳсулотнинг ишлаб чиқарилишига бевосита моддий харажатлар ҳисобдан чиқарилганда:
Д-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
К-т 1010 «Хом ашё ва материаллар».
Бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш билан банд бўлган ишлаб чиқариш ишчиларига иш ҳақи ҳисобланганда:
Д-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
К-т 6710 «Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб-китоблар».
Электр энергияни ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланганлик бўйича ++С билан биргаликда (240 минг сўмдан иборат суммага) счёт-фактура олинган:
Д-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»— 200 минг сўм
Д-т 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари» (++С) — 40 минг сўм
К-т 6010 « Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар »— 240 минг сўм.
2110-«Ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулотлар» счётида кейинчалик корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиладиган ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ операциялар акс эттирилади. Мазкур счётда корхона томонидан тайёрланган (ишлаб чиқаришнинг тўлиқ жараёнида) қуйидаги ярим тайёр маҳсулотлар акс эттирилиши мумкин: қора металлургияда қайта ишланган чўян; резина саноатидаги хом резина ва елим; кимё саноатининг азотли ўғит комбинатларидаги сульфат кислотаси; тўқимачилик саноатидаги ип калава ва сурплар ва шу кабилар.
Ярим тайёр маҳсулотларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги тарзда акс эттирилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |