Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Д-т 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» К-т 1010


Download 2.22 Mb.
bet83/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Д-т 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
К-т 1010 «Хом ашё ва материаллар».
Ёки, ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги ходимларга иш ҳақи ҳисобланган:
Д-т 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
К-т 6710 « Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб-китоблар».
Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришларнинг бошқарилиши ва уларга хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ билвосита харажатлар 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётидан 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётига ҳисобдан чиқарилади:
Д-т 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
К-т 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари».
Юқорида келтирилган ёзув фақат агар корхонада умумишлаб чиқариш харажатларини харажатлар марказлари бўйича тақсимлаш зарурати юзага келадиган бир нечта цех (бир нечта ишлаб чиқаришлар ёки маҳсулотларнинг турлари) мавжуд бўлган ҳоллардагина ўринли ҳисобланади. Акс ҳолда, ёрдамчи ишлаб чиқаришларга хизмат кўрсатишга оид харажатлар бевосита 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида (2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётидан олдиндан жамламасдан) ҳисобга олиниши мумкин.
Бракдан кўрилган талафотлар 2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» счёти кредитидан 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётига ҳисобдан чиқарилади.
2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти кредити бўйича тайёр маҳсулотнинг (асосий ишлаб чиқариш учун ёки четга сотиш учун), бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқатдаги таннархи суммалари акс эттирилади. Мазкур суммалар 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётидан қуйидаги счётиларнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади:
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг асосий ишлаб чиқаришга ёки асосий фаолият турига берилиши чоғида, масалан, асосий ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш ускунасини таъмирлашга оид таъмирлаш цехининг хизматлари ҳисобдан чиқарилган (Д-т 2010, К-т 2310);
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг умумишлаб чиқариш мақсадларига берилиши чоғида: масалан, завод бошқармасига электр энергияси билан хизмат кўрсатиш акс эттирилган (Д-т 2510, К-т 2310);

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling