Д-т 2110 «Ўзида ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулотлар»
К-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш».
Яъни, ярим тайёр маҳсулотларни тайёрлаш билан боғлиқ барча харажатлар аввало асосий ишлаб чиқариш ҳисобварағида акс эттирилади. 2110-счётидан фойдаланиш саноатнинг қайта ишланадиган хом ашё кейин кетма-кет бир неча алоҳида, мустақил тозалаш ўзгартириш фазаларидан ўтказиладиган тармоқлари учун хосдир. Бунда ҳар бир ўзгартириш, сўнгисидан ташқари, натижасида корхона пировард тозалаш маҳсулотини эмас, балки ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулотни олиши имконини берувчи хом ашёни тозалашнинг тугалланган босқичларини ўз ичига олади. Мазкур ҳолатда ишлаб чиқариш ва маҳсулот таннархини калькуляция қилишга бўлган харажатларни ҳисобга олишнинг босқичли усули қўлланилади.
Босқичли усулдан фарқли равишда, одатда, ҳисобга олиш ва калькуляция қилиш объекти бўлиб алоҳида ишлаб чиқариш буюртмаси ҳисобланадиган, маҳсулот бирлиги таннархининг ҳисоб-китоби эса барча цехларнинг харажатлари суммаси бўйича умуман амалга ошириладиган кичик туркумли ва якка тартибдаги ишлаб чиқаришларда қўлланиладиган буюртмавий усул ҳам мавжуд.
Ярим тайёр маҳсулотларнинг алоҳида счётга ажратилиши шунингдек уларни мазкур вақтдаги асосий маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши учун зарур бўлганидан кўпроқ чиқарилиши мумкинлиги ва улар ҳисобда қандай қилиб алоҳида акс эттирилиши кераклиги билан ҳам изоҳланади. Бундан ташқари, ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулотларнинг сотилиши ҳам мумкин (бундай зарурат туғилган ҳолларда). Ярим тайёр маҳсулотларга оид ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш вариантининг афзаллиги шундан иборатки, у цехлар бўйича маҳсулотларни қайта ишлашнинг алоҳида фазалари таннархини аниқлаш, шунингдек ҳақиқатдаги таннархнинг режадаги ёки меъёрдагидан тафовутларининг юзага келиш ўрни ва сабабларини аниқлаш имконини беради.
Юқорида келтириб ўтилган ёзув (Д-т 2110, К-т 2010) одатда омборда кейин қайта ишлаш учун тайёр бўлган ярим тайёр маҳсулотларнинг кирим қилиниши чоғида амалга оширилади.
Ярим тайёр маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун бериши ҳолларида тескари проводка тузилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |