Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Д-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» К-т 2110


Download 2.22 Mb.
bet82/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Д-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
К-т 2110 «Ўзида ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулот».
Яъни, ярим тайёр маҳсулотларнинг қиймати тайёрланаётган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар харажатлари 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар» ҳисобварағининг дебети бўйича акс эттирилади, кейин эса асосий ишлаб чиқариш маҳсулотлари таннархига киритилади ва 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади. Ўз мақсадига, иқтисодий мазмунига кўра мазкур ҳисобварақ 2010-ҳисобвараққа мувофиқ келади. Ёрдамчи ишлаб чиқаришларнинг маҳсулоти ёки хизматлари, одатда, ишлаб чиқариш корхоналарининг цехлари ёки бўлимлари томонидан фойдаланилади. Хусусан, мазкур счётдан қуйидагиларни таъминлаб берувчи ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисобга олиниши учун фойдаланилади:

  • турли энергия билан (электр энергияси, буғ, газ ва бошқалар билан) хизмат кўрсатилишини;

  • транспортда хизмат кўрсатилишини;

  • асосий воситаларнинг таъмирланишини;

  • асбоблар, штамплар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш
    деталлари, конструкцияларнинг тайёрланишини ёки
    қурилиш материалларининг (асосан қурилиш корхоналарида) бойитилишини;

  • тош, шағал, қум ва бошқа норуда материалларининг қазиб олинишини;

  • ёғоч-тахталарнинг тайёрланиши ва уларнинг арраланишини;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг (асосан савдо корхоналарида) тузланишини, қуритилишини ва
    консерваланишини;

  • махсус кийимбош ва махсус пойабзалнинг таъмирланиши ва тикилишини ва бошқаларни.

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг дебети бўйича бевосита ёрдамчи ишлаб чиқариш томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ бевосита харажатлар, шунингдек ёрдамчи ишлаб чиқаришларни бошқарилиши ва хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ билвосита харажатлар акс эттирилади.
Бевосита маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ бевосита харажатлар ишлаб чиқариш захиралари, ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар, асосий воситалар ва номоддий активлар амортизациясини ҳисоблаб ёзишга оид ҳисобварақлар кредитидан 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади. Масалан, ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжларига материаллар берилган:

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling