Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи


Download 2.22 Mb.
bet78/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи:

А) тўғри ва эгри материал харажатлари;
Б) тўғри ва эгри меҳнат харажатлари;
В) ишлаб чиқариш аҳамиятидаги устама харажатлар қўшилган ҳолда бошқа эгри ва тўғри харажатлар.

  1. Давр харажатлари (ишлаб чиқариш таннархига қўшилмайдиган харажатлар):

а) реализация бўйича харажатлар;
б) бошқарма (маъмурий) бўйича харажатлар;
в) бошқа операцион харажатлар ва зарарлар.

  1. Молиявий фаолият бўйича харажатлар;

А) фоизлар бўйича харажатлар;
Б) чет эл валютаси билан боғлиқ операциялар бўйича салбий курс фарқлари;
В) қимматли қоғозларга сарфланган маблағларни қайта баҳолаш;
Г) молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.

  1. Тасодифий зарарлар.

Молиявий фаолият бўйича харажатларга қўйидаги харажатлар киради:

  1. Банкка қисқа муддатли кредитлар бўйича тўловлар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган миқдорда) ва мол етказиб берувчилар кредитлари бўйича фоиз тўловлари харажатлари.

  2. Узоқ муддатли ижарага олинган мулк юзасидан фоизлар тўлаш бўйича харажатлар.

  3. Чет эл валютаси билан боғлиқ операциялар юзасидан зарарлар ва салбий курс фарқлари.

  4. +ўйилган маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар (қимматли қоғозлар ва бошқалар).

  5. +имматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар.

  6. Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.

Тўртинчи гурух харажатлар тасодифий зарарлар деб аталади, бу ерда корхона хўжалик фаолияти натижасида юз берадиган кўзда тутилмаган ҳар ҳил тасодифий зарарлар ҳисоб қилинади.
Ишлаб чиқариш харажатлари иқтисодий мазмунига кўра икки гурухга бўлинади:

  1. Асосий харажатлар.

  2. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва унга хизмат қилиш билан боғлиқ харажатлар.

Маҳсулот таннархини калькуляция қилишда таннархга ўтказиш нуқтаи назаридан харажатлар бевосита (тўғри) ва билвосита (эгри) харажатларга бўлинади. Бевосита харажатлар деб, маҳсулотнинг айрим турларини таннархига тўғридан тўғри, яъни бевосита ўтказиладиган харажатларга айтилади. Масалан технологик мақсадлар учун сарфланган хом ашё ва асосий материаллар, ишлаб чиқаришда банд бўлганларнинг асосий мехнат хақи ва бошқалар.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling