Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Идентив ўқув мақсадлари: 3.1.
- . Иш ҳақидан ушланмалар ва ажратмалар ҳисоби.
- «депонентга ўтказилди»)
Назорат саволлари:
1. Асосий ва қўшимча иш таркибига нималар киради? 2. Вақтбай ва ишбай иш хақи тўғрисида гапириб беринг. 3. Иш хақининг депонентга ўтказилиши қандай амалга оширилади? 4. Иш хақи ёзиш учун қандай бирламчи ҳужжатлардан фойдаланилади? 3-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда иш ҳақидан ушланмалар ва ажратмалар ҳисоби тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш. Идентив ўқув мақсадлари: 3.1. Иш ҳақидан ушланмаларни изоҳлаб бера олади. 3.2. Иш ҳақидан ажратмаларни счётларда кўрсатиб бера олади. 3-савол баёни. Иш ҳақидан ушланмалар ва ажратмалар ҳисоби. Субъектнинг бухгалтерияси нафақат меҳнат ҳақини ҳисоблаш, балки ундан айиришларни ва ундан ўтказишларни бажаради. +онунчиликка мувофиқ ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат ҳақидан қуйидагилар ушланиб қолинади ва айрилади: давлат солиқлари, яъни солиққа тортиладиган объект ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи ёки маоши яъни, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; пенсия жамғармасига ушланишлар; олдин берилган бўнаклар бўйича қарзларни тўлаш; нотўғри ҳисоблашишлар натижасида ортиқча тўланган суммаларнинг қайтарилиши; касаба уюшмасига аъзолик бадаллари; корхона ходимлари томонидан келтирилган моддий зиён; ишдан бўшатиш вақтида олдин олган таътили бўйича ишлаб берилмаган кунларининг суммаси; айрим жарима ва мажбуриятларнинг суммаси: а) ижро ҳужжатларига асосан; б) қарзга олинган товарлар бўйича; в) яроқсиз маҳсулотнинг қиймати ва бошқалар. +абул қилинган қонунга мувофиқ унинг асосий иш жойида оладиган жами даромадининг суммасини солиққа тортишдан олдин ушбу суммадан қуйидагилар чегирилади: пенсия жамғармасига ажратма; Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида кўрсатилган давлат нафақаси (ёрдами); вақтинча ишга лаёқатсизлиги учун тўланган нафақа, бунга касал боласини парваришлаш учун ҳисобланган нафақа суммаси ҳам киради. Ушбу суммалардан солиқ олинади: ишсизлик учун тўланган нафақа; ҳомиладорлик ва туққанлик учун ҳисобланадиган нафақа; кўп болали оналарга ва болаларни тарбиялашга олган якка оналарга тўланадиган нафақа; ишдан бўшаётганда тўланаётган дам олиш нафақаси; миқдоридан қатъий назар табиий офатлар ёки фавқулодда ҳодисилардан кўрилган зарарлар учун тўланган моддий ёрдамлар ва қонунда кўрсатилган бошқа ёрдамлар. Фуқаролардан давлат бюджети фойдасига ушланган даромад солиғининг ҳисобини юритиш учун 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» счёти қўлланилади. Бу счёт пассив, асосий счёт бўлиб, унинг сальдоси кредит томонида акс эттирилади ва субъектнинг даромад солиғи бўйича бюджетга бўлган қарз суммасини билдиради ва кредитидаги жамғарма суммалари фуқаролардан ушланган ва бюджетга тўлаш лозим бўлган суммани кўрсатса, дебетидаги жамғарма суммалари эса ушбу ҳисобланган суммаларнинг тўланганлигини қайд қилади. Ушбу муомаларни қайд қилиш учун счётлар режасида 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи» счёти қўлланилади. Бу счёти актив-асосий счёт ҳисобланиб, унинг дебетида ходимларнинг қарзга олган товарларининг қиймати акс эттирилса, бошланғич қолдиғи эса ҳисобот даврининг бошига ходимларнинг ушбу товарлар бўйича қарзининг суммаси ва кредит жамғармасида эса ходимларнинг жорий даврда тўлаган суммалари (Дебет 6710 ва кредит 4710) қайд қилиб борилади. Агарда ходим субъектга бўлган қарзини тўлиқ тўламай ишдан бўшаб кетса, ушбу қарзининг суммаси унинг манзили кўрсатилган ҳолда савдо ташкилотига берилади ва савдо ташкилоти ушбу қарз суммасини шахсдан ундириб субъектининг пул маблағлари счётига ўтказади. Субъект эса банкдан олган ушбу кредитини тўлиқ тўлайди. Ишчи ва хизматчиларга ҳисобланган иш ҳақи бухгалтерия ҳисоби счётларида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузиш билан ҳисобга олинади: Д-т «Ишлаб чиқариш харажатлари» счётлари (2010, 2310, 2510 ва ҳ.з) К-т «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» счёти (6710). Тарқатилган иш ҳақига қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: Д-т «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» счёти (6710). К-т «Касса» счёти (5010). Агарда ходим белгиланган даврда яъни, уч кун ичида ушбу суммани олмаса ғазначи имзо қўйилиши лозим бўлган устунга белги қўяди («депонентга ўтказилди») ёки қизил чизиқ билан белгилайди. Сўнгра ҳисоботни бухгалтерияга топширади. Бунда бухгалтерияда қуйидагича проводка тузилади: Д-т 6710-«Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб-китоблар» ва К-т 6720-«Депонентланган меҳнат ҳақи». Ушбу суммани олганда эса Д-т 6720 «Депонентланган меҳнат ҳақи» ва К-т 5010 –«Касса». Ҳисобланган иш ҳақидан ушлаб қолинган солиқларга қуйидагича бухгалтерия проводкаси расмийлаштирилади: Д-т 6710-«Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб-китоблар» К-т 6410-«Бюджетга тўловлар юзасидан қарзлар» счёти. Ижтимоий суғуртага ажратилган маблағ синтетик счётларда қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузиш билан акс эттирилади: Д-т «Ишлаб чиқариш харажатлари счётлари» К-т 6510-«Суғурта бўйича тўловлар» счёти. Ишчиларнинг меҳнат таътилига чиқишда ҳисобланган таътил пули кўпчилик ҳолларда 8910-«Келгуси тўловлар ва сарфларнинг захираси» счётининг дебетида ва 6710-«Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб-китоблар» счётининг кредитида акс эттирилади. Назорат саволлари:Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling