Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Ишчилар ва раҳбарлар жумласига кимлар киради? 2


Download 2.22 Mb.
bet71/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   201
Bog'liq
БХИТА

1. Ишчилар ва раҳбарлар жумласига кимлар киради?
2. Шахсий таркибни ҳисобга олиш учун қайси ҳужжатлардан фойдаланилади?
3. Иш вақтидан фойдаланишни назорат қилишнинг қандай усуллари мавжуд?
4. Бошқа ишга ўтиш хақидаги буйруқ қайси шакл билан расмийлаштирилади?
2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда иш ҳақи турлари ва шакллари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Иш ҳақи турларини изоҳлаб бера олади.
2.2. Иш ҳақи шаклларини тушунтириб бера олади.

2-савол баёни. Иш ҳақи турлари ва шакллари. Субъектларнинг ўзи меҳнат ҳақининг тариф ставкалари ва маошларнинг шаклларини ва тизимини ишлаб чиқадилар ва тадбиқ этадилар. Давлат томонидан ишлаб чиқилган тариф даражалари (ставкалари) ва маошлари субъектларда ишчиларнинг касби, малакаси ва бажарган ишларининг мураккаблигига қараб меҳнат ҳақининг даражасини белгилаш учун асос сифатида олиниши мумкин. Иш хақининг вақтбай ва ишбай шакллари мавжуд.


Оддий ишбай шаклида ишлаб чиқарилган маҳсулот сонини ишбай нархига кўпайтирш йўли билан иш ҳақи миқдори аниқланади.
Ишбай-мукофот шаклида ишчи асосий иш ҳақидан ташқари маълум ишлаб чиқариш ютуқларига эришганлиги учун мукофот олади. Масалан, ишлаб чиқарилган хом-ашё, материал, электр қуввати ва бошқа моддий бойликлар тежаб-тергаб сарфланганлиги, ишлаб чиқариш ошириб бажарилганлиги ва ҳ.з. Ишбай иш ҳақи шаклининг ушбу тизими амалда кенг қўлланилади.
Ишбай-аккорд шаклида иш ҳақи суммаси ишлаб чиқарилиши лозим бўлган маҳсулот ёки бажарилиши лозим бўлган иш учун белгиланади. Аккорд шаклининг афзалликларидан бири шундаки, унда бажарилган ишнинг жами ёки тугалланган маҳсулот учун ҳақ тўланади. Бу эса меҳнатнинг меъёрлашни ва иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоб ишларини бир мунча енгиллаштиради. Ишбай-аккорд тизими асосан мавсумий ишларни ҳамда айрим буюртмаларни бажаришда қўлланилади.
Оддий-вақтбай шаклида инженер-техник ходимлар, хизматчилар ҳақиқатан ишлаган вақтига қараб белгиланган маош асосида ҳақ оладилар. Вақтбай иш ҳақи олувчи ишчилар меҳнатига ҳақ уларнинг ишлаган вақти ва тариф ставкалари асосида аниқланади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling