Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Ишлаб чиқариш захиралари сарфини ҳужжатларда расмийлаштириш
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лимит-забор картаси
Ишлаб чиқариш захиралари сарфини ҳужжатларда расмийлаштириш. Ишлаб чиқариш захиралари корхона ишлаб чиқариш зарурияти, хўжалик эҳтиёжлари учун ортиқча ва кераксиз бўлганларини эса четга сотиши мумкин. Шунингдек, корхоналар айрим материалларни четга қайта ишлаш учун бериши мумкин.
Корхонада ишлаб чиқариш захираларининг тўғри сарфланишини назорат қилиш ва расмийлаштириш учун тегишли ташкилий тадбирлар ишлаб чиқилади. Моддий қийматликларнинг тежамли сарфланишининг зарурий шартларидан бири режа-иқтисод бўлими томонидан ҳар бир маҳсулот (хизмат) ва бажариладиган ишлар бирлигига сарфланадиган нормалар ва улар асосида белгиланадиган лимит катта аҳамиятга эгадир. Барча корхоналарга моддий қийматликларнинг сарфланиши ва четга берилишига рухсат берувчи шахсларнинг рўйхати тузилиши ва уларнинг имзоларининг нусхаси бухгалтерияда бўлиши шарт. Берилаётган материаллар аниқ ўлчанган, саналган ва тортилган бўлиши зарур. Ишлаб чиқаришга ва бошқа эҳтиёжлар учун ҳар кундаги сарфланадиган материалларга лимит-забор карталари расмийлаштирилади. Уларни режа-иқтисод ёки таъминот бўлими бир ёки бир неча нусхада бир ой муддатга ёзиб беради. Уларда хўжалик жараёнининг тури, омбор номери, ўлчов бирлиги, харажат ишлари ва ойлик сарфнинг лимити кўрсатилади. Лимит-забор картасининг бир нусхаси олувчига, иккинчиси эса омбор мудирига берилади ва материаллар лимитда белгиланган миқдорда берилади. Лимит-забор карталарининг қўлланиши ҳар куни омбордан ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун бериладиган материаллар ҳисоб-китобини енгиллаштиради ва бир марталик ҳужжатларни қисқартиради. Материаллар бошқа корхоналарга автотранспорт орқали жўнатилса юк хати ўрнига товар-транспорт юк хати ёзилади. Корхоналарда материаллар сарфини дастлабки ҳужжатларда акс эттирмасдан омбор ҳисоб карточкасида юритиш ҳам мумкин. Бунда ишлаб чиқариш бўлимларининг материалларни олиш хуқуқига эга бўлган вакиллари бевосита омбор ҳисоб карточкасига имзо чекадилар. Ишлаб чиқариш ҳажми катта бўлмаган ва материалларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлган хўжалик жараёнлари унча кўп бўлмаган корхоналарда материалларнинг сарфи махсус дастлабки ҳужжатларни расмийлаштирмасдан амалга оширилади. Бундай корхоналарда ҳақиқатда сарфланган материаллар маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш тўғрисидаги ҳисобот ёки далолатномаларда акс эттирилади. Далолатнома ёки ҳисоботлар ҳар ун кунда масъул шахс томонидан тузилади ва корхона раҳбари тасдиқлагандан сўнг улар моддий жавобгар шахслардан тегишли материалларни ҳисобдан ўчириш учун асос бўлади. Корхонада белгиланган кунларда материалларнинг кирими ва чиқими тўғрисидаги барча ҳужжатларни қабул қилиш-топшириш реестрининг биринчи нусхаси билан бирга бухгалтерияга топширилади, реестрнинг иккинчи нусхасига бухгалтерия томонидан дастлабки ҳужжатларни қабул қилганлиги тўғрисида имзо чекиб, моддий жавобгар шахсга қайтариб берилади. Мол етказиб берувчилар счётлари ва омбор кирим ордерлари асосида омборга қабул қилинган ишлаб чиқариш захиралари қийматига қуйидагича бухгалтерия проводкаси расмийлаштирилади: Д-т 1010 «Хом-ашё ва материаллар» счёти К-т 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар». Корхонада қабул қилинган ҳисоб сиёсатига кўра, материалларнинг қабул қилиниши бухгалтерияда 1510 – «Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш», 1610-«Матераллар қийматидаги фарқ» счётларидан фойдаланилган ҳолда ёки фойдаланилмасдан акс эттирилиши мумкин. Сотиб олинган материаллар бўйича мол етказиб берувчилар счётининг тўланишига қуйидагича бухгалтерия проводкаси расмийлаштирилади: Д-т 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар». К-т 5110 «Ҳисоб-китоб счёти». Корхонанинг ўзида тайёрланган ва омборга қабул қилинган материалларнинг ҳақиқий таннархига қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: Д-т 1010 «Хом-ашё ва материаллар» счёти. К-т 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти. Омбордан ишлаб чиқаришга сарфлаш учун берилган материаллар қийматига эса қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: Д-т «Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби» (2010, 2310, 2510 ва бошқалар). К-т «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» счёти (1010, 1020, 1030 ва бошқалар). Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling