Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Download 2.22 Mb.
bet64/201
Sana30.10.2023
Hajmi2.22 Mb.
#1734105
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   201
Bog'liq
БХИТА

Материалларни баҳолаш. Моддий қийматликлар синтетик счётларда икки баҳода кўрсатилиши мумкин: 1) ҳақиқий сотиб олиш таннархида ёки 2) ҳисоб баҳосида.
Моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи қуйидагилардан ташкил топади: сотиб олиш харажатлари; таъминот ташкилотига тўланган қўшимчалар; божхона тўловлари; ортиш, ташиш, тушириш, сақлаш харажатлари; хом-ашё биржаларининг хизматлари қиймати ва бошқалар.
Ишлаб чиқариш захираларининг ҳақиқий таннархининг қатъий ҳисоб баҳоларидан фарқи алоҳида 1600 "Материаллар қийматидаги фарқ ҳисоби" синтетик счётида ҳисобга олиб борилади.
Корхоналар бухгалтерияларида компьютерларнинг кенг қўлланилиши материалларнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблашни анча енгиллаштирди ва қатъий ҳисоб баҳоларини қўллашга эҳтиёж қолдирмаяпти.
Моддий қийматликларни ишлаб чиқариш жараёнига берилганда уларни қуйидаги усулларда баҳолаб ҳисобдан ўчиришга рухсат этилган:

  • ўртача таннархи бўйича; биринчи сотиб олинган ишлаб чиқариш захираларининг таннархи бўйича (фифо усуллари);

  • охирги сотиб олинган ишлаб чиқариш захираларининг таннархи бўйича (лифо усуллари).

Моддий қийматликларни баҳолашнинг биринчи усули республикамизда ва собиқ иттифоқнинг барча давлатлари ҳисоб амалиётида кенг қўлланилган. Ой мобайнида моддий қийматликлар ишлаб чиқаришга белгиланган баҳоларда ҳисобдан ўчирилади, ой охирида эса моддий қийматликларнинг белгиланган баҳолари (режа баҳолари, ҳарид нархлари ва бошқалар) билан ҳақиқий ўртача таннрахи ўртасидаги фарқи аниқланади ва тегишли счётларда олиб борилади.
Фифо усулида эса қуйидаги ҳолда қўлланилади: биринчи партия кирим-биринчи партия чиқим. Яъни, ишлаб чиқариш жараёнига берилаётган моддий қийматликлар қайси партиядан бўлишидан қатъий назар биринчи келиб тушган партиядаги моддий қийматликларнинг баҳолари бўйича ҳисобдан ўчирилади. Кейин эса иккинчи партияга келиб тушган ва бу кетма-кетлик давом этаверади.
Лифо усулида бошқа ҳолда қўлланилади. Охирги партия кирим қилинади ва биринчиси сарфланади, яъни дастлаб моддий қийматликлар қайси партиядан ишлаб чиқаришга берилишидан қатъий назар охирги партиянинг баҳосида баҳоланиб ҳисобдан ўчирилади. Кейин эса олдингисининг баҳоси билан баҳоланиб ҳисобдан ўчирилади.

Download 2.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling