Ызбекистон республикаси


Фаннинг мақсади ва вазифаси


Download 2.14 Mb.
bet8/101
Sana30.09.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1690263
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   101
Bog'liq
2016.Куриклаш

Фаннинг мақсади ва вазифаси
Фаннинг мақсади -“ Тадбиркорлик ва бизнес асослари ” фанини ўқитишдан мақсад, бозор муносабатлари ва иқтисодиётимизни модернизациялаш шароитида талабаларга бизнес ва тадбиркорлик кўникмаларини ўрганишлари учун амалий билимлар мажмуасини беришдан иборат.
Фаннинг вазифаси-талабаларнинг тадбиркорлик соҳасидаги маънавиятини шакллантириш ва ҳуқуқий тарбиясини топтириш, кўникмаларини ўргатиш,тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, унга кенг йўл бериш, тадбиркорлик фаолиятини кафолатлаш тўғрисидаги кўпгина қонун ва фармонларни, яъни тадбиркорликнинг хуқуқий, меъёрий ва ташилий асосларини ўргатиш,
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш жараёнларини, бизнесни амалгам оширишбосқичлари, бизнесдаги ахлоқ маданияти, бизнес режани тузиш қоидаларини мукаммал билишга ўргатиш,жаҳон андозалари даражасида олинган билимларини амалиётда қўллашга ундаш
III. Фан бўйича ўқувчининг ўзлаштириш даражасига қўйилган талаблар
Фанни ўзлаштириш натижасида ўқувчи

  • Жаҳон молиявий иқтисодий инқирозидан чиқиш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётининг таркибий негизи эканлиги билиши керак;

  • Тадбиркорликни ривожлантиришнинг хуқуқий, меъёрий ва ташкилий асосларини;

  • Корхоналарини ташкил этиш жараёнларини;

  • Бизнес-режани тузиш қоидаларини мукаммал билиш;

Тадбиркорлик фаолиятини кафолатлаш тўғрисидаги кўпгина қонун ва фармонларни билиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
IV. Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги
“Тадбиркорлик ва бизнес асослари” ўқув режасида режалаштирилган “Математика”, “Статистика”, “Иқтисодий билим асослари”, “Солиқ тизими”, “Иқтисодий таҳлил”, “Менежмент”, “Персонални бошқариш”, “Пул муомаласи ва кредит” фанлари билан узвий боланган.


V. Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
“Тадбиркорлик ва бизнес асослари” фанини ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳар бир ўқувчининг билимини мустаҳкамлаш ва мустақил фикрлаш қобилиятини ошириш учун замонавий ўқитиш технологияларидан ва махсус жиҳозланган лабораториялардан фойдаланилади. Ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш мақсадида компъютер, фанга доир слайдлар ва презинтациялардан фойдаланиш зарур. Фанни ўқитишда замонавий педагогик технологиялардан “кластер”, “бумеранг”, “зиг – заг”, “ақлий хужум” усулларини қўллаб дарс ўтиш, мавзуни янада чуқурроқ билиш имконини беради. Натижада таълим жараёни оптималлашади. Фанни ўқитишда бир қатор педагогик технологиялар мавжуд, дарс жараёнида педагогик технологияларни танлаб олиш имкониятидан фойдаланиш мумкин. Дарс якунида педагогик жараён натижаларини ўқувчининг билими, малака, кўникмаларига қараб, саволларнинг жавобига қараб холисона бахоланади.



Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling