Фаннинг мақсади: «Хавфсизликни комплекс тизимлари» фани хавфсизликни таъминловчи воситаларнинг ишлаш принциплари, шу жумладан марказлаштирилган кузатув қурилмалари, хавфсизликнинг комплекс тизимларининг огоҳлантириш техник воситаларини ўрганишдан иборат.
Фаннинг вазифаси: Хавфга қаршилик кўрсатиш ва уни бартараф этувчи воситаларни қўллаш усуллари, тоифаланган объектларда қўриқлаш ишларини ташкил этиш ва хуқуқбузарлик ва ёнғин чиқишини олдини олишда унумли фойдаланиш усулларини ўргатиш.
III. Фан бўйича ўқувчининг ўзлаштириш даражасига қўйилган талабалар
Фанни ўзлаштириш натижасида ўқувчи
Хавфсизлик комплекслари тизими ҳақида маълумотлар;
Хавфсизлик тизимининг вазифалари;
Хавфсизлик тизимининг асосий термин ва тушунчалари;
Марказлаштирилган кузатив тизимлари;
Хавфсизлик комплекс тизимларининг огоҳлантириш техник воситаларини билишлари керак.;
Хавфсизлик комплекс тизимлари ҳақида маълумотлар;
Объектларнинг хавфсизлик тизимини яратиш;
Хавфга қаршилик кўрсатиш ва уни бартараф этувчи воситалар;
Хавфсизлик тизими структураси;
Хавфсизлик тизими вазифасини таҳлил этиш;
Қўриқланаётган объектлар ҳолатини кузатувчи тизимни ташкиллаштириш;
Шлейфлар назоратин ўрганиш ҳамда уларни ўрнатиш;
Нутқ ва товуш огоҳлантиргичларини сонини ва ишга тушиш қувватини ҳисоби;
Хабар узатиш мосламалари ўрнатиш жойини аниқлашда кўникмаларга эга бўлишлари керак;
IV. Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги
Ушбу фан махсус фани ҳисобланиб, у 6 - семестрда ўқитилади. Дастурни амалга оширишда ўқув режасида кўрсатилган Электр алоқа сигнализация узатиш назарияси, Қўриқлаш ёнғин сигнализациясининг ташхиси ва барча махсус фанлар билан ўзаро боғлиқ бўлиб, услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги таъминланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |