Ызбекистон республикаси


Амалиёт ҳисоботини тузиш тартиби


Download 2.14 Mb.
bet94/101
Sana30.09.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1690263
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   101
Bog'liq
2016.Куриклаш

Амалиёт ҳисоботини тузиш тартиби
Ҳисобот тўғри ва аниқ равшан қўлда ёзилган бўлиши керак. Ҳисобот варақлари рақамланган бўлиши шарт. Ҳисоботни тузишда жадвал, схема ва расмлардан фойдаланиш ҳамда корхонада ишлатиладиган ҳар хил бланкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоботни тузиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳисоботнинг умумий ҳажми стандарт оқ қоғозда 30-40 варақ атрофида бўлиши шарт. Ҳисоботда амалиёт дастурида кўрсатилган ҳамма масалаларни ҳал қилган бўлиши керак.
Амалиёт ҳисоботи қуйидаги тартибда тузилиши шарт:
1. Титул варағи
2. Мундарижа
3. Ҳисобот режаси
4. Кириш
5. Амалиёт мазмуни
6. Иловалар
7. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
8. Ўқувчининг амалиёт юзасидан хулосаси.
Ҳисоботдаги жадваллар, формулалар ва расмлар давлат стандарти талаблари асосида ифодаланиши керак.
Ҳисобот муқоваси қалин қоғозда тайёрланиши шарт.Муқованинг биринчи варағи ҳисоботнинг титул варағи ҳисобланади.Йиғилган ва тикил­ган ҳисобот варағлари А4 формат ўлчамида кесилиши керак. Агар илова­да­ги схемалар, расмлар ёки бошқа материаллар А4 форматидан катта бўлса, у ҳолда А4 формати ўлчамида букиб тахланади.
Амалиёт тугагандан сўнг, ҳисобот, кундалик иш дафтари ва корхона томонидан ажратилган раҳбар таснифномаси (характеристикаси) ўз вақтида кафедрага топширилиши лозим.
Ҳисобот ҳимоясидан олдин у амалиёт раҳбарлари томонидан тақриз қилинади ва баҳоланади.
Амалиёт мазмуни
1.Лойиҳалаш институтлари билан танишиш
2.Амалиёт ўтказилган ташкилот бошқарув структурасининг тузилиши.
3.Амалиёт ўтказилган ташкилот бўлимлари тузилиши ва улар бажара­диган ишлар.
4. Лойиҳа ишлари билан танишиш, келишув ва тасдиқлаш ишлари билан танишиш 5.Турар жой ва жамоат биноларидан фойдаланиш ишларида қатнашиш ва улардан олинган натижалар.
6.Чизмакаш лавозимида ишлаш.
7.Архитектура лойиҳалаш, курс лойиҳалаш ишларига материаллар тўплаш
8.Амалиёт раҳбари томонидан берилган мавзу бўйича бажарилган ишларнинг нати­жалари.
Якуний қоидалар
1. Амалиёт даврида хар бир ўқувчи корхонанинг ички қонун-қоидаларини тўла бажарган холда, амалиёт дастурида кўрсатилган барча топшириқларни ишлаб чиқариш­нинг муайян шарт ва шароитлари билан боғлик холда ўз вактида бажариш керак.
2. Ўқувчи ўзига юклатилган вазифаларни ўз ҳоҳишича ўзгартирмас­лиги ва белгиланган муддатда бажариши шарт.
3. Ўқувчи ишлаб чиқариш амалиёти ҳисоботи устида мунтазам ишлаши ва амалиёт якунига келиб ҳисоботни тайёрлаши керак.

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling