Ызбекистон республикаси


II. Диплом олди амалиётининг мақсади ва вазифалари


Download 2.14 Mb.
bet97/101
Sana30.09.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1690263
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101
Bog'liq
2016.Куриклаш

II. Диплом олди амалиётининг мақсади ва вазифалари

    1. Дипломолди амалиётининг мақсади ва вазифаси – амалиёт давомида ўқувчилардан:

- амалиёт дастурида кўзда тутилган топшириқларни тўлиқ бажариш;
- амалиёт объектининг ички меҳнат тартиб қоидаларига бўйсунишни;
- меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини ўрганиш ва қатъий риоя қилишни;
- бажарилган иш ва унинг натижалари учун шу корхона ишчилари қатори жавобгарликни ҳис этиши;
- кундалик дафтар юритиши,битирув малакавий иши мавзуси бўйича маълумот­ларини йиғиши;
- касби ва ихтисосликларига тегишли лавозим вазифаларини иш жойларида бажариш орқали дастлабки амалий кўникмаларини ривожлантириш, касбий малакани шакиллантириши;
амалиёт дастурини барча топшириқлари бажарилгани ҳақида ёзма равишда ҳисо­бот тайёрлаш ва уни кафедрада ҳимоя қилиши талаб этилади.
;
3. Дипломолди амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш буйича умумий талаблар
Дипломолди амалиёт қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

  • Амалиётни ўқув услубий хужжатлар билан таъминланиши.

  • Амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш даврида ташкилий тадбирларни бажариш.

  • Амалиёт дастури ва режасида бажарадиган топшириқларни назорат қилиш.

  • Амалиётни якунлаш, амалиёт натижалари бўйича хисоботни тайёрлаш.

Амалиётнинг ўқув услубий хужжатлариги кафедра жавоб беради ва амалиётнинг умумий раҳбарлигини олиб боради. Асосий ҳужжат бўлиб амалиёт дастури ва хар бир амалий ишга тузилган услубий қўлланмалар ҳисобланади.
Амалиётга тайёргарлик билан кафедра томонидан тайинланган амалиёт раҳбари шуғулланади, унинг вазифаларига қуйидагилар киради:

  • корхоналар билан амалиёт дастурини келишиш;

  • амалиёт ўтказиш учун буйруқ лойихасини тайёрлаш;

  • кафедра мудири билан биргаликда амалиёт вазифалари ва техника хафв­сиз­лиги бўйича талабалар билан сухбат ўтказиш;

  • хар бир корхона учун гурух масъулини тайинлаш;

  • ўқувчиларни амалиёт йўлланмалари, якка тартибда бажариладиган топшириқ­лар, кундаликлар билан таъминлашдан иборат.

Кафедрадан тайинланган амалиёт раҳбари амалиёт ўтиш сифатига жавоб бериши ва амалиётдан олдин корхонага бориб ўқувчилар иш жойларини дастурга асосан аниқлаши, амалиёт дастурини бажариш жараёнларини, дипломолди амалиётини икки қисмга бўлиб, яъниишлаб чиқариш амалиёти лойиҳалаш корхо­на­ларида ва илмий лойиҳалаш инсти­тутларида ўтказилишини белгилаб олиши керак.
Кафедрадан ва корхонадан тайинланган амалиёт раҳбарлар амалиёт ўтиш жараёнини назорат қилишлари, маърузалар ва экскурсиялар ташкил этишлари, ўқувчилар билан амалиёт ўтиш жойларида сухбатлар ўтказиши, кундаликларини текшириши, ўқувчи­лар­нинг мустақил ишларини назорат қилиб туриши, илмий ишларни бажаришда яқиндан ёрдам беришлари керак.
Амалиёт тугагандан сўнг, амалиёт раҳбарлари кундаликлар тўлдирилганлигини ва ҳисоботларни ўз вақтида тайёрланганини назорат қилади, ўқувчига тавсифнома тайёр­лайди.
Амалиёт раҳбари кафедра мажлисида ўқувчилар амалиёти натижалари хақида хисо­бот беради.

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling