Ызбекистон республикаси
Амалиёт якунида бажариладиган ишлар
Download 2.14 Mb.
|
2016.Куриклаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалиёт ҳисоботини тузиш тартиби
- Якуний қоидалар
5. Амалиёт якунида бажариладиган ишлар
Амалиёт ҳисоботи Ишлаб чиқариш амалиёти ҳисоботи қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади: 1. Амалиёт дастури. 2. Амалиёт календар режаси. 3. Амалиёт кундалиги. 4. Амалиёт кундалик иш дафтари. 5. Амалиёт ҳисобати. 6. Корхонадан амалиёт раҳбарининг таснифномаси (характеристикаси) 7. Иловалар. Амалиёт ҳисоботини тузиш тартиби Ҳисобот тўғри ва аниқ равшан қўлда ёзилган бўлиши керак. Ҳисобот варақлари рақамланган бўлиши шарт. Ҳисоботни тузишда жадвал, схема ва расмлардан фойдаланиш ҳамда корхонада ишлатиладиган ҳар хил бланкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоботни тузиш мақсадга мувофиқдир. Ҳисоботнинг умумий ҳажми стандарт оқ қоғозда 30-40 варақ атрофида бўлиши шарт. Ҳисоботда амалиёт дастурида кўрсатилган ҳамма масалаларни ҳал қилган бўлиши керак. Амалиёт ҳисоботи қуйидаги тартибда тузилиши шарт: 1. Титул варағи 2. Мундарижа 3. Ҳисобат режаси 4. Кириш 5. Амалиёт мазмуни 6. Иловалар 7. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 8. Ўқувчининг амалиёт юзасидан хулосаси. Ҳисоботдаги жадваллар, формулалар ва расмлар давлат стандарти талаблари асосида ифодаланиши керак. Ҳисобот муқоваси қалин қоғозда тайёрланиши шарт.Муқованинг биринчи варағи ҳисоботнинг титул варағи ҳисобланади.Йиғилган ва тикилган ҳисобот варағлари А4 формат ўлчамида кесилиши керак. Агар иловадаги схемалар, расмлар ёки бошқа материаллар А4 форматидан катта бўлса, у ҳолда А4 формати ўлчамида букиб тахланади. Амалиёт тугагандан сўнг, ҳисобот, кундалик иш дафтари ва корхона томонидан ажратилган раҳбар таснифномаси (характеристикаси) ўз вақтида кафедрага топширилиши лозим. Ҳисобот ҳимоясидан олдин у амалиёт раҳбарлари томонидан тақриз қилинади ва баҳоланади. Якуний қоидалар 1. Амалиёт даврида хар бир ўқувчи корхонанинг ички қонун-қоидаларини тўла бажарган холда, амалиёт дастурида кўрсатилган барча топшириқларни ишлаб чиқаришнинг муайян шарт ва шароитлари билан боғлик холда ўз вактида бажариш керак. 2. Ўқувчи ўзига юклатилган вазифаларни ўз ҳоҳишича ўзгартирмаслиги ва белгиланган муддатда бажариши шарт. 3. Ўқувчи ишлаб чиқариш амалиёти ҳисоботи устида мунтазам ишлаши ва амалиёт якунига келиб ҳисоботни тайёрлаши керак. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling