Ызбекистон республикаси


Дипломолди амалиётини ўтказиш учун таянч корхоналар


Download 2.14 Mb.
bet98/101
Sana30.09.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1690263
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101
Bog'liq
2016.Куриклаш

3.1. Дипломолди амалиётини ўтказиш учун таянч корхоналар.
Дипломолдиамалиёт ўқув юрти билан ишлаб чикариш корхоналарини боғловчи асосий омил хисобланади. Улар хамкорлигини янада ривожлантириш, етук мутахасислар тайёрлашни услуби ва йўналишларини ташкил этишда, тайёрланаётган мутахасислар илмий-техникавий салохиятини оширишда, таянч корхоналарда кафедра филиалларини ташкил қилиш ва ўқув илмий ишлаб чиқариш мажмуаларини тузишда катта рол ўйнайди.
3.2. Ўқувчиларни амалиёт ўтишлари учун корхоналар билан шартномалар тузиш
Амалиётни ўтиш учун коллеж корхоналар билан узоқ муддатли ўзаро шартномалар тузишлари ва улар амалиёт базалари деб, ҳисобланишлари керак.
Коллеж ва корхона ўртасида тузилган шартнома ўқувчиларнинг амалиёт ўтиш­ларида асосий ҳужжат ҳисобланади.
Шартнома асосида ўқув юрти томонидан ишлаб чиқариш амалиётининг ўтиш муд­датлари, жойи ва тайинланган раҳбари кўрсатилиб буйруқ берилади.
Корхона раҳбари ўқувчиларни амалиёт ўтиши учун буйруқ чиқаради. Унда ама­лиётни ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари, дастур асосида амалиёт ўтувчиларга шароит яратиш тадбирлари, меҳнатни мухофаза қилиш, ўқувчиларни корхона ички тартибига бўйсунишларини назорат килиш кўрсатилади, корхона томонидан амалиёт рахбари тайинланади.
3.3. Ўқувчиларни амалиёт ўтиш жойларига тақсимлаш.Амалиёт раҳбарларини тайинлаш
Амалиёт учун рахбарликга ишлаб чиқариш билан яқиндан таниш юқори малакали ўқитувчилар жалб этилади.
Ўқувчиларни амалиёт ўтиш жойига тақсимлашда имкони борича улар ўқишни тамомлагандан сўнг ишга бориши мумкин бўлган корхонага юборилиши мақсадга муво­фиқ.
Коллежни махсус буйруғи билан амалиётга юбориладиган ўқувчилар ва рахбарлар тайинланади.
Буйруқда амалиёт ўтиш муддатлари ва амалиёт ўтиш корхонасига ўқувчиларни етиб бориш вақтлари аниқ белгиланади.
Амалиётга ўқувчилар қоидага биноан гурухларга бўлиниб юборилади.
Хар бир тайинланган рахбар амалиёт давомида мунтазам равишда амалиёт ўтиш жойига бориб туриши керак. Амалиётда ўқувчиларни кичик гурухларга бўлиб ўтишлари сабабли, рахбарлар амалиётнинг ишлаб чиқариш базаларига мунтазам боришлари кўзда тутилади.

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling